UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  7 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  90 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12

Рўзиқул Бердиев: "Мақсуд Каримовдан ҳаммамиз миннатдормиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Мақсуд Каримовдан ҳаммамиз миннатдормиз"

“Насаф” – АГМК учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қуйидагича фикр билдириб ўтди.

- Бугун икки бўлимда икки хил ўйинга гувоҳ бўлдик. Биринчи бўлимда иккита гол фарқи билан олдинга чиқиб олдик. Иккинчи бўлимда йигитларга таъкидлаган эдимки, ўйинни асло бўшаштирмаслик кераклигини. АГМК жамоаси сўнгги дақиқаларгача курашадиган жамоа ҳисобланади. Қолаверса, Фарғонада бўлиб ўйин ҳақида ҳам гапирган эдим, АГМК ўша ўйинда 10 киши бўлиб, дурангга эришган эди. Иккинчи бўлимдаги суст ҳаракатларимиз бугунги дурангга асосий сабаб бўлди. Афсуски, тайёр ғалабани қўлимиздан чиқариб қўйдик. Албатта бугун аксарият футболчиларимизда толиқиш ҳам сезилди.

 Ўзингизга маълум, кўплаб ўйинчиларимиз терма жамоаларимиз сафида тўп тепишди, яна узоқ йўл, буларнинг ҳаммаси ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Шунинг учун иккинчи бўлимда янада кучлироқ ўйин кўрсатиш уларга қийин бўлди. Асосан мана шулар бугунги дурангга сабаб бўлди.

Мақсуд Каримов ҳақида ҳам тўхталиб ўтмоқчиман. Биз учун жуда қадрли бўлган футболчимиздан жуда миннатдормиз. У анча йил жамоамиз таркибида тўп тепди. Клубимизга ўз умрининг энг навқирон ва жўшқин вақтларини берди. Ютуқларимизга салмоқли ҳиссасини қўшди. Биз мураббийларга яқин кўмакчи бўлди. Каримов нафақат етакчи футболчимиз, балки яқин инсонимиз сифатида ҳаммамиз учун қадрлидир. Шу ўринда клубимиз раҳбариятига таклиф билдириб қолардим, имкон бўлса, Мақсуд Каримовни жамоамизда олиб қолиш керак, унга биронта иш бериш керак. У ўзига юклатилган ҳар қандай ишни уддалай олишига ишонаман, жумладан мураббийликни ҳам. Ундан яхшигина мураббий чиқади. Биз Мақсуд Каримовдан жуда миннатдормиз, - деди мутахассис.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика