UZ

Сўнгги янгиликлар

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  1 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  24 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

Рўзиқул Бердиев: "Мақсуд Каримовдан ҳаммамиз миннатдормиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Мақсуд Каримовдан ҳаммамиз миннатдормиз"

“Насаф” – АГМК учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қуйидагича фикр билдириб ўтди.

- Бугун икки бўлимда икки хил ўйинга гувоҳ бўлдик. Биринчи бўлимда иккита гол фарқи билан олдинга чиқиб олдик. Иккинчи бўлимда йигитларга таъкидлаган эдимки, ўйинни асло бўшаштирмаслик кераклигини. АГМК жамоаси сўнгги дақиқаларгача курашадиган жамоа ҳисобланади. Қолаверса, Фарғонада бўлиб ўйин ҳақида ҳам гапирган эдим, АГМК ўша ўйинда 10 киши бўлиб, дурангга эришган эди. Иккинчи бўлимдаги суст ҳаракатларимиз бугунги дурангга асосий сабаб бўлди. Афсуски, тайёр ғалабани қўлимиздан чиқариб қўйдик. Албатта бугун аксарият футболчиларимизда толиқиш ҳам сезилди.

 Ўзингизга маълум, кўплаб ўйинчиларимиз терма жамоаларимиз сафида тўп тепишди, яна узоқ йўл, буларнинг ҳаммаси ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Шунинг учун иккинчи бўлимда янада кучлироқ ўйин кўрсатиш уларга қийин бўлди. Асосан мана шулар бугунги дурангга сабаб бўлди.

Мақсуд Каримов ҳақида ҳам тўхталиб ўтмоқчиман. Биз учун жуда қадрли бўлган футболчимиздан жуда миннатдормиз. У анча йил жамоамиз таркибида тўп тепди. Клубимизга ўз умрининг энг навқирон ва жўшқин вақтларини берди. Ютуқларимизга салмоқли ҳиссасини қўшди. Биз мураббийларга яқин кўмакчи бўлди. Каримов нафақат етакчи футболчимиз, балки яқин инсонимиз сифатида ҳаммамиз учун қадрлидир. Шу ўринда клубимиз раҳбариятига таклиф билдириб қолардим, имкон бўлса, Мақсуд Каримовни жамоамизда олиб қолиш керак, унга биронта иш бериш керак. У ўзига юклатилган ҳар қандай ишни уддалай олишига ишонаман, жумладан мураббийликни ҳам. Ундан яхшигина мураббий чиқади. Биз Мақсуд Каримовдан жуда миннатдормиз, - деди мутахассис.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика