UZ

Сўнгги янгиликлар

16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  0 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  1 15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  11 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  6 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  3 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  4 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  5 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  50

Рўзиқул Бердиев: Кураш ҳали давом этади Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: Кураш ҳали давом этади

“Бунёдкор” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “аждарлар” жамоаси устози иштирок этди.
- Аламли мағлубиятга учратдик. Ҳали кураш давом этади. Жавоб ўйини бор. Бугунги баҳс давомида бизда голли вазиятлар бўлди. Аммо фойдалана олмадик. Буни эса рақиб жазолади. Умуман олганда, ўйин тенг курашлар остида ўтди, деб ўйлайман. “Бунёдкор” мураббийининг ўзгаргани жамоа ўйинига ҳам таъсир қилгани кўриниб турибди. Акрам Комилов бугунги баҳсда ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Геворкянга қарши у жуда муносиб ўйнади. Шунингдек, Достонбек Ҳамдамов ҳам захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирди. Ҳужумчиларимизга совуққонлик етишмади. Умуман, Ўзбекистонда яхши ҳужумчилар етишмаяпти. Иккинчи бўлимда чарчаб қолдик. Чунки 3 кун илгари “Олмалиқ”да чемпионат учрашувини ўтказган эдик. Ҳали ҳеч нима йўқотилгани йўқ. Биз охиригача курашамиз. Ўйлайманки, Қаршидаги баҳсда бизнинг ўн иккинчи ўйинчиларимиз ёрдам беришади, - дейди Рўзиқул Саъдуллаевич.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика