UZ

Сўнгги янгиликлар

10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  14 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  4 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  7 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  3 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  7

Рўзиқул Бердиев: “Футболда гол урмасдан ғалабага эришиб бўлмайди” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Футболда гол урмасдан ғалабага эришиб бўлмайди”

“Насаф” – “Қизилқум” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анужманининг иккинчи қисмида “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Бугунги рақибимиз бизга нисбатан жуда тажрибали  ва маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа. Улар ушбу маҳорати эвазига, бугун тўпни яхши назорат қилишди. Бу орқали бизга ўз ўйинимизни кўрсатишга имкон беришмади.  Афсуски ташкил этган ҳужумларимизни голга айлантира олмадик. Футболда гол урмасдан ғалабага эришиб бўлмайди. Ўйлайманки, ёш футболчиларимиз бундай ўйинларда тажриба ортиради ва келгусида керакли ўйин амалиётига эга бўлишади.

Ғалаба қозонишни ва мухлисларимизни хурсанд қилишни жуда-жуда ҳоҳлаяпмиз, афсуски буни уддалай олмаяпмиз. Аммо шу мақсаддаги ҳаракатимизни тўхтатмаймиз.
Таркибимиз қанчалик ёш ва тажрибасиз бўлмасин, биз вазиятдан чиқишимиз керак. Биз биламиз, мухлислар ғалаба кутишаяпти.

Албатта, Азиз Ғаниевнинг жароҳати ҳам бизга панд бераяпти. Уни тезроқ сафга қайтишидан умид қилиб қоламиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика