Рўзиқул Бердиев: "Финал ҳақида гапиришга эрта"
12 авг 2015 22:07
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: "Финал ҳақида гапиришга эрта"
"Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Икки бўлим икки хил ўтди. "Локомотив" гарчи камчиликда ҳаракат қилган бўлсада етарлича қаршилик кўрсатди. Биз нега иккинчи таймда ҳимояга ўтиб олганимизни тушунмадим. Бу борада футболчилардан сўрайман. Балки бу руҳият билан боғлиқдир. Футболчилар толиқиб қолишгани балки ўз таъсирини ўтказгандир. Лекин мен уларга ҳимояга ўтинглар деб кўрсатма бермаган эдим. Шунга қарамай натижа ижобий бўлди. 2:0 ҳисоби қониқарли натижа. Бироқ мен қарши ҳужумларда кўпроқ ўтиб, янада голлар киритиш кераклигини айтиб ўтгандим. Тўғриси, иккинчи бўлимдаги кўрсатган футболимиздан қониқмадим. Ҳали финал ҳақида ўйлашга эрта. Олдиндан бизни финалга чиқариб қўйишларини истамасдим. Жавоб ўйинидан кейин финал ҳақида гапирилса мақсадга мувофиқ бўларди", - дея ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди Рўзиқул Бердиев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар