UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  0 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  20 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  8

Рўзиқул Бердиев: "Бизда етакчилар йўқ. Бу ҳар бир ўйинга таъсир кўрсатяпти" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бизда етакчилар йўқ. Бу ҳар бир ўйинга таъсир кўрсатяпти"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Насаф" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Бугунги ўйинни фаол бошладик. Рақибни хато қилишга мажбур қилдик. Ушбу хато эвазига рақиб футболчиси қизил карточка олиб майдондан четлатилди. Бироқ, рақиб бир киши кам бўлиб қолганидан сўнг фаоллигимиз пасайди. "Нефтчи" ҳимоявий ўйин кўрсатади. Рақиб 5 та ҳимоячи билан ўйнаса, позицион ҳужумга ўтишга қийналасиз. Шу боис ҳужумдаги ҳаракатларимиз самарасиз бўлди. Лекин бугун 3 очко қўлга киритдик, кучли жамоани мағлуб этдик, барчани табриклайман.

- Жамоада йўқотишларнинг кўпайиб кетаётгани сизни ташвишлантирмаяптими?

- Албатта, бу оғир вазият. Бизда етакчилар йўқ. Бу ҳар бир ўйинга таъсир кўрсатяпти.

- Бугун Марушич ва Ойбек Бозоров таркибда кўринмади?

- Улар машғулотда жароҳат олишди. Бу мускуллар билан боғлиқ, улар ўтган турда ҳам бизга ёрдам бера олишмаганди. Кейинги ўйинларгача ҳам уларни қайтара олмаймиз, тикланиб олишлари учун вақт керак. Бундан ташқари, Давронов ва Сильвада ҳам жароҳатлар бор. 

- "Нефтчи" бошқа жамоаларга нисбатан очиқроқ футбол таклиф этдими, йўқми?

- Йўқ, ҳаммадан кўра "Нефтчи" ҳимоявий услубни яхши ўйнайди. Ўтган йили ҳам, бу йил ҳам бу жамоага ҳеч ким 2 та гол урмаган. Бир киши кам бўлганда ҳам улар ўз услубларидан чекинишмади. Сабрли жамоа, яхши ҳимояланиб, тезкор қарши ҳужумларга ўтадиган жамоа. Улар 4 та ҳимоячи услубига ўтишларини кутгандим, бундай бўлмади.

- Бугун сиз майдон четида кам кўрсатмалар бердингиз, хотиржам кўриндингиз. Бунинг сабаби нима?

- Яхши ўйнадик, рақибни хато қилишга мажбур қилдик. Балки шу боис бир оз хотиржам кўриндик.

- "Насаф" пенальтилардан кам гол ураяпти. Сизга мухлис ёки мутахассислардан бошқа футболчи номзодини танлаш таклифи бўлдими?

- Асосий пенальтичилар майдонда йўқ эди. Муҳиддинов ишонч билан тўпни қўлига олди, бироқ ура олмади. Кенжабоев ҳам тепмоқчи эди. Абдувоҳид Неъматов тепганида доимги услубини ўзгартириши керак эди.

- Жигаури биринчи бўлимдаёқ алмаштирилишига сабаб нима?

- Рақиб бир киши кам бўлиб қолгани учун қанотларни кучайтириш мақсадида Чогадзени майдонга туширдик.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика