UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28"Ньюкасл" афсонаси нима учун фаолиятини БААнинг 3-лигасида давом эттиришга қарор қилганини тушунтирди  0 08:00Бруну Фернандеш: "Клубга барқарорлик керак"  1 07:34Суперлига. Бугун 2 та баҳс бор  3 01:50Ўзбекистон U23 термаси Хитойдаги турнирда иштирок этади  0 01:41Франция. ПСЖ қийин ўйинда дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди  1 01:11Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Шабаб"ни мағлуб қила олмади  2 00:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:1  0 00:46Тер Штегеннинг қишда "Барселона"дан кетиши инкор қилинмаяпти  2 00:12Швеция термасини инглиз мураббийи бошқаради  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" 4:3  0 23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  5 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  7 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  5 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3

Рўзиқул Бердиев: "Бизда етакчилар йўқ. Бу ҳар бир ўйинга таъсир кўрсатяпти" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бизда етакчилар йўқ. Бу ҳар бир ўйинга таъсир кўрсатяпти"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Насаф" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Бугунги ўйинни фаол бошладик. Рақибни хато қилишга мажбур қилдик. Ушбу хато эвазига рақиб футболчиси қизил карточка олиб майдондан четлатилди. Бироқ, рақиб бир киши кам бўлиб қолганидан сўнг фаоллигимиз пасайди. "Нефтчи" ҳимоявий ўйин кўрсатади. Рақиб 5 та ҳимоячи билан ўйнаса, позицион ҳужумга ўтишга қийналасиз. Шу боис ҳужумдаги ҳаракатларимиз самарасиз бўлди. Лекин бугун 3 очко қўлга киритдик, кучли жамоани мағлуб этдик, барчани табриклайман.

- Жамоада йўқотишларнинг кўпайиб кетаётгани сизни ташвишлантирмаяптими?

- Албатта, бу оғир вазият. Бизда етакчилар йўқ. Бу ҳар бир ўйинга таъсир кўрсатяпти.

- Бугун Марушич ва Ойбек Бозоров таркибда кўринмади?

- Улар машғулотда жароҳат олишди. Бу мускуллар билан боғлиқ, улар ўтган турда ҳам бизга ёрдам бера олишмаганди. Кейинги ўйинларгача ҳам уларни қайтара олмаймиз, тикланиб олишлари учун вақт керак. Бундан ташқари, Давронов ва Сильвада ҳам жароҳатлар бор. 

- "Нефтчи" бошқа жамоаларга нисбатан очиқроқ футбол таклиф этдими, йўқми?

- Йўқ, ҳаммадан кўра "Нефтчи" ҳимоявий услубни яхши ўйнайди. Ўтган йили ҳам, бу йил ҳам бу жамоага ҳеч ким 2 та гол урмаган. Бир киши кам бўлганда ҳам улар ўз услубларидан чекинишмади. Сабрли жамоа, яхши ҳимояланиб, тезкор қарши ҳужумларга ўтадиган жамоа. Улар 4 та ҳимоячи услубига ўтишларини кутгандим, бундай бўлмади.

- Бугун сиз майдон четида кам кўрсатмалар бердингиз, хотиржам кўриндингиз. Бунинг сабаби нима?

- Яхши ўйнадик, рақибни хато қилишга мажбур қилдик. Балки шу боис бир оз хотиржам кўриндик.

- "Насаф" пенальтилардан кам гол ураяпти. Сизга мухлис ёки мутахассислардан бошқа футболчи номзодини танлаш таклифи бўлдими?

- Асосий пенальтичилар майдонда йўқ эди. Муҳиддинов ишонч билан тўпни қўлига олди, бироқ ура олмади. Кенжабоев ҳам тепмоқчи эди. Абдувоҳид Неъматов тепганида доимги услубини ўзгартириши керак эди.

- Жигаури биринчи бўлимдаёқ алмаштирилишига сабаб нима?

- Рақиб бир киши кам бўлиб қолгани учун қанотларни кучайтириш мақсадида Чогадзени майдонга туширдик.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика