UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  0 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   1 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  2 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  4 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  10 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  19 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  12 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  22 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлим охиридаги хато қимматга тушди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлим охиридаги хато қимматга тушди"

Бугун бўлиб ўтган "Металлург" - "Насаф" (2:1) баҳсидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев учрашув ҳақидаги фикларини қуйидагича билдирди:   

- "Металлург" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Рақиб ўйинни яхши бошлади ва бизга кўп босим ўтказди. Бўлим ўрталарига келиб ўйинни тенглаштиришга муваффақ бўлдик. Лекин биринчи бўлим охиридаги хато қимматга тушди. Афсуски, мағлубиятга учрадик. Энди хатолардан керакли хулоса чиқариб, навбатдаги баҳсга ҳозирлик кўрамиз. 

- Иккинчи тайм бошида Марко Станоевич алмаштирилишини қандай баҳолайсиз? 

- Станоевич алмаштириб бўлмас футболчи эмас. Ўйлайманки, унинг ўрнида майдонга тушган футболчи Станоевичга қараганда анча яхши ҳаракат қилди.

- Охирги турларда дарвозабонларни тез-тез алмаштиряпсиз? 

- Бизда тенг кучли дарвозабонлар бор. Дарвозабонларимизнинг даражаси бир-бирига яқин. Шу боис навбати билан ўйинга қўйяпмиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика