UZ

Сўнгги янгиликлар

18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  0 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:59Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  14 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  11 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  3 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  16 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   23

Рўзиқул Бердиев: "Бир нарса мени хавотирга солмоқда" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бир нарса мени хавотирга солмоқда"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Coca Cola Суперлигаси 3-тури доирасида "Бухоро"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.


- Бугун сифатли ўйин бўлиши учун барча нарса шай эди: майдоннинг ҳолати, об-ҳаво. Ўйинга келадиган бўлсак, кўп вазият ярата олмадик-ку, аммо 1 гол уриб, ғалабани ушлаб қолиш учун етарли бўлди. Ўз навбатида хатосиз ўйнадик. "Бухоро"ни ҳам таъкидлаш керак, яхши жамоа шаклланибди. Ўйлайманки, навбатдаги ўйинларда ижобий натижа учун қаттиқ ҳаракат қилади. 

Бугунги ўйинда йигитларга натижа учун ўйнаш кераклиги таъкидланганди. Кўрдингиз, гол уриб олганимиздан кейин қарши ҳужумларда ўйнадик, иккинчи голни уриш учун яхши имкониятларга эга бўлгандик, аммо буни амалга ошира олмадик. Ғалаба учун тузилган режамиз амалга ошди. Оғир ўйинда 3 очкони қўлга киритдик. 

- "Насаф"да ҳар йили таркибда янгиланиш бўлмоқда. Сифатни ушлаб қолиш қийин бўлмаяптими?

- Таъсир қилади. Янги футболчиларнинг жамоа талабини тушуниб олиши учун вақт керак. Бу унчалик катта муаммо олиб келмайди. Таркибда ўзгаришлар катта эмас, асосий футболчиларни сақлаб қолганмиз. Йигитлардан доимо сифатли ўйин кўрсатишни талаб қиламиз.

- Жамоангиз "Олимпик"дан кейинги энг ёш жамоа бўлиб турибди.

- Ушбу футболчиларни ёш деб бўлмайди. Улар ёшлигидан таркибда, катта тажриба олиб келмоқда. 22 ёшли футболчиларни ёш десак, хато қилган бўламиз. Катта лигаларда 17-18 ёшли футболчилар хотиржам футбол ўйнамоқда. 

- "Бухоро"дан қайси футболчини таркибингизга олган бўлардингиз?

- Жамоа ҳужумини уюштиришда Иминов бошқалардан ажралиб турибди. Майдонни кўра билиши, паслари жуда яхши. Буни биз унинг олдинги ўйинларида ҳам кўргандик. Бугун ҳам бунга амин бўлдик. Жамоа ёмон эмас. Бугун улар бизга жуда ҳам қийинчилик туғдирди. Тўпни бемалол ушлаб туриши, қўрқмай ҳужумга бориши - жамоанинг катта ютуғи. 

- Бугун ўзингизнинг оптимал таркибингизни туширдингизми?

- Жароҳатлар ҳалақит қилмаса, таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди. Бугун ҳам сўнгги ўйиндаги таркибни майдонга туширишга қарор қилдик.

- Норчаев "Насаф"дан кетганидан кейин ҳужумни якунлашда муаммо бор. Мана кетма-кет иккинчи ўйиндирки ҳимоячи ҳал қилувчи голни урмоқда. Ҳужумчиларнинг гол ура олмаётгани сизни хавотирга солмаяптими?

- Албатта, хавотирга солмоқда. Ушбу мавсумда тўртта расмий ўйин ўтказдик, аммо ҳужумчиларимиз гол ургани йўқ. Футболни 11 киши ўйнайди. Стандарт вазиятларда асосан ҳимоячилар гол уриши керак бўлади. Бу борада ишлаяпмиз. Камчиликларни балки, шу орқали ёпишга ҳаракат қиляпмиз. 

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика