UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  0 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  5 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  9 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  8 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  6 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  13 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  21 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  17

Рўзиқул Бердиев: "Агар бизда руҳият билан боғлиқ муаммо бўлганида бугун охиригача кураша олмаган бўлардик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Агар бизда руҳият билан боғлиқ муаммо бўлганида бугун охиригача кураша олмаган бўлардик"

Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.

"Ўйлайманки, футболчиларимиз барчани хурсанд қила олди. Чунки, охирги ўйинларда натижа қониқарсиз кўриниш олаётганди. Ўйинга келадиган бўлсак, биз назорат қила олдик ва шижоат билан ҳаракат қилдик. "Металлург" жамоасига кам имконият бердик. Улар кўпроқ қарши ҳужумда ўйнашга ҳаракат қилишди. Ҳимоячиларимиз рақиб ҳужумларини бартараф этишни уддасидан чиқишди. Заҳирадан майдонга тушган ёш футболчиларимиз ўйинни кучайтиришди. Бу қайсидир маънода ғалабада бош омил бўлди.
Дилавер Харис? Кўрган бўлсангиз, аввалги ўйинда тўлиқ имконият бердик. Ҳужумчини вазифаси гол уриш ёки голли вазият яратиш. Шуни ҳисобга олган ҳолда бугун бошқа футболчиларга ишонч билдирдик. Харис олдин четда ўйнамаган, шу боис киришиб кетиши қийин кечмоқда. Маркода эса бу жараён яхши кечяпти.

Албатта, "Металлург" биз учун ноқулай рақиб. Лекин, тан олиш керак бекободликлар тажрибали жамоа. Таркибига назара соладиган бўлсак исми ва фамилиясидан ҳам билса бўлади. Жамоада мураббийнинг имзоси кўриниб турибди. Юқори ўринлар учун курашишга имконияти бор жамоа. Шунга қарамай бугунги ўйин тўлиқ устунлигимизда ўтди. Улар қарши ҳужумда ҳам деярли имконият ярата олмади. Ўзингиз кўраётган бўлсангиз бизга қарши кўп жамоалар ҳимоявий услубни танламоқда.

Донирёр Нарзуллаев "Металлург"да ўз ўрнига эга бўлди. Ғалабага эришган ўйинларида ғалабаларга муносиб ҳисса қўшмоқда. Голларга ассистентлик қилмоқда.

Албатта, ҳар бир учрашувларда руҳий жиҳатдан босим билан ўйнамаяпмиз. Буни ўзингиз ҳам кўрдингиз. Ўтган ўйинларни эсдан чиқаришга ҳаракат қиляпмиз. Агарда бизда руҳият билан боғлиқ муаммо бўлганида бугун охиригача кураша олмаган бўлардик, тажрибали жамоани енгиш осон бўлмасди",- дейди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика