UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  0 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  1 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  0 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  0 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  5 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  1 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  4 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  13 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  13

Россия U-20 устози Иван Шабаров: "Ўзбекистонлик айрим футболчиларни ёрқин келажак кутмоқда" Янгиликлар

Россия U-20 устози Иван Шабаров: "Ўзбекистонлик айрим футболчиларни ёрқин келажак кутмоқда"

Россия ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Иван Шабаров Ўзбекистон билан ўйиндан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

- Спарринг-рақиб Ўзбекистоннинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Яхши рақиб. Бизни бу ерда илиқ кутиб олишди. Озроқ мослашиш керак бўлди, чунки Минскда синтетик қоплама майдонда ҳаракат қилганимиз учун бу ердаги майсага ўрганиш лозим эди. Яна бир муаммо, об-ҳаво билан боғлиқ бўлди, сабаби бу ерда иссиқ бошланган. Минскда +4°, +5° эди ва ҳатто қор ҳам ёғиб юборган. 

Бугун захирада 3 нафар футболчимиз бор эди, иккинчи жамоамиз Минскда Беларусь билан ўйнамоқда. Йигитларга тасанно, борларини кўрсата олишмаган бўлса-да, натижа ёмон бўлмади. 

- Ўзбекистоннинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

- U-20 Осиё Кубогидаги айрим ўйинларини кўргандик. Улар катта иш қилишди. Олдинги чизиқда тезкор футболчилар ҳаракат қилиши, ҳимояда 5 нафар ҳимоячи ўйнашидан хабаримиз бор эди. Ўзбекистонлик айрим футболчиларни ёрқин келажак кутмоқда. 

- Кимнидир ажратиб кўрсата оласизми?

- Захирадан тушган Асад Жўрабоев ва 14-рақамли Аббос Файзуллаевнинг ўйинлари манзур келди – тезкор ва техникаси юқори. "Рубин"да ўйнаётган Умарали Раҳмоналиев ҳам чиройли ўйин намойиш этяпти.

- Россия МТЖ устози Валерий Карпин Ўзбекистон терма жамоасини Европадаги Словения ва Словакия даражасида эканлиги таъкидлади. Сиз Ўзбекистон ёшларини U-20 даражасидаги қайси термалар билан солиштира оласиз?

- Биз кўп жамоаларга қарши ўйнаганмиз. Турли йилларда ҳар хил жамоа ва футболчилар пайдо бўлмоқда. Кейинчалик янги даражага кўтарилишмоқда. Биз кўп ҳам халқаро ўртоқлик ўйинларида қатнаша олганимиз йўқ. Охирги марта бир йил олдин йиғилгандик. Санкт-Петербургда йиғилганимизда, турли клублар билан баҳс олиб боргандик. Терма билан 2017 йилда ўйнаганмиз. Шунинг учун ҳозир жавобингизга жаво беришим қийин. Кўплаб жамоалар сиз сингари 5-2-3 схемасида ҳаракат қилаётганини айтиб ўтишим мумкин холос.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика