UZ

Сўнгги янгиликлар

16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  40 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  1 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  2 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  14 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  13 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  5 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  45 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5

Роналду эгоист бўлмаган. ЕЧЛ-2008 финалидан олдин у жарима тўпини тепишни Харгривзга топширган Янгиликлар

Роналду эгоист бўлмаган. ЕЧЛ-2008 финалидан олдин у жарима тўпини тепишни Харгривзга топширган

Криштиану "Юве"га келиб, 43 марта жарима зарбаларидан унумли фойдалана олмаган.

Тан олиш керак, Роналдунинг айрим зарбалари умуман ўхшамаган, агарда ўша пайтда тўп ёнида Пьянич ёки Дибала бўлганида нимадир бўлиши мумкин эди.

Бир пайтлар Роналду учун жарима зарбаси пенальтига тенг эди. Асосийси - унга жарима зарбаси тақдим қилинса, гол кўрардик.

Бу тарихни Оуэн Харгривз айтиб берганди. Москвада бўлиб ўтган ЕЧЛ-2008 финали олдидан у ва Роналду жарима зарбалари тепишни машқ қилишган. Ишониш қийин, лекин Харгривз ўшанда 10 зарбанинг 9тасини ван дер Сар дарвозасининг тўққизлигига жойлаб қўйган.

"Эдвин ёнимга келдида: "Оуэн, финалда жарима зарбасини сен тепишинг керак", деди. Мен эса: "Криштианудан жарима зарбаларини олиб қўя олмайман", деб жавоб қайтаргандим".

Криштиану кийим алмаштириш хонасида эса Харгривз билан ёлғиз қоладиган вақтни кутди. У Оуэнга жаримадан қандай зарбалар берганини кўрганини айтди. "Агарда бугун жарима зарбасига эга бўлсак, буни сен амалга оширасан", деди ва Роналду жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини Харгривзга топширди.

Харгривз эса ҳайратда қолди:

"У шундай инсон. Кўпчилик Роналду фақат ўзини ўйлайди деб айтишади. Ҳудди Роналду - эгоист. Бироқ у жамоадошининг яхши ҳусусиятини тезда англайди.  Шу сабабли бир неча бора у йўллаши керак бўлган жарималарни мен тепганман. Чунки Криштиану ўшанда менинг гол уришимни кутганди".

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика