UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  0 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   0 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  1 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  5 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  3 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  1 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  27

Роналду эгоист бўлмаган. ЕЧЛ-2008 финалидан олдин у жарима тўпини тепишни Харгривзга топширган Янгиликлар

Роналду эгоист бўлмаган. ЕЧЛ-2008 финалидан олдин у жарима тўпини тепишни Харгривзга топширган

Криштиану "Юве"га келиб, 43 марта жарима зарбаларидан унумли фойдалана олмаган.

Тан олиш керак, Роналдунинг айрим зарбалари умуман ўхшамаган, агарда ўша пайтда тўп ёнида Пьянич ёки Дибала бўлганида нимадир бўлиши мумкин эди.

Бир пайтлар Роналду учун жарима зарбаси пенальтига тенг эди. Асосийси - унга жарима зарбаси тақдим қилинса, гол кўрардик.

Бу тарихни Оуэн Харгривз айтиб берганди. Москвада бўлиб ўтган ЕЧЛ-2008 финали олдидан у ва Роналду жарима зарбалари тепишни машқ қилишган. Ишониш қийин, лекин Харгривз ўшанда 10 зарбанинг 9тасини ван дер Сар дарвозасининг тўққизлигига жойлаб қўйган.

"Эдвин ёнимга келдида: "Оуэн, финалда жарима зарбасини сен тепишинг керак", деди. Мен эса: "Криштианудан жарима зарбаларини олиб қўя олмайман", деб жавоб қайтаргандим".

Криштиану кийим алмаштириш хонасида эса Харгривз билан ёлғиз қоладиган вақтни кутди. У Оуэнга жаримадан қандай зарбалар берганини кўрганини айтди. "Агарда бугун жарима зарбасига эга бўлсак, буни сен амалга оширасан", деди ва Роналду жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини Харгривзга топширди.

Харгривз эса ҳайратда қолди:

"У шундай инсон. Кўпчилик Роналду фақат ўзини ўйлайди деб айтишади. Ҳудди Роналду - эгоист. Бироқ у жамоадошининг яхши ҳусусиятини тезда англайди.  Шу сабабли бир неча бора у йўллаши керак бўлган жарималарни мен тепганман. Чунки Криштиану ўшанда менинг гол уришимни кутганди".

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика