Роналду айбдор эмас
23 июл 2019 02:15
Янгиликлар
Роналду айбдор эмас
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга америкалик модель Кэтрин Майорга томонидан қўйилган зўрлаш бўйича айбловлар асоссиз деб топилди.
Невада штатининг Кларк полиция округи Роналдунинг иши бўйича расмий баёнот берди.
«Ҳозирда мавжуд бўлган маълумотлардан келиб чиқиб, текширувлар натижасига кўра, Криштиану Роналдуга қўйилган айблар етарли далилларга эга эмаслиги аниқланди. Шу сабаб, унга нисбатан ҳеч қандай санкция қўлланилмайди», – дейилади мурожаатда.
Эслатиб ўтамиз, Майорга ўтган йили Роналдуни зўрлашда айблаганди. Унинг кўрсатмасига бўйича воқеа 2009 йили Лас-Вегасда бўлиб ўтган ва португалиялик форвард 2010 йилда Кэтринга жим юриши учун 375 минг доллар тўлагани айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар
17:27
"Невараларимга айтиб берадиган гапим бор". Фалькао Роналду ва Месси даврида яшагани ҳақида гапирди 15
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар