UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  0 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  0 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  1 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  8 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  1 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  4 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  13 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  19 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  5 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  6 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  7 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  1 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2

Роналдо машғулотлар ҳақида: "Мени 15 километрлаб югуришга мажбур қилишарди, аммо бу менга керак эмас эди" Янгиликлар

Роналдо машғулотлар ҳақида: "Мени 15 километрлаб югуришга мажбур қилишарди, аммо бу менга керак эмас эди"

Теглар :  Роналдо
Роналдо футболдаги машғулотлар аввалгидан яхшироқ эканлигини таъкидламоқда.

"Барселона", "Реал", "Интер", "Милан" ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо машғулот қилишни ёқтирмагани ҳақидаги стереотипга изоҳ берди.

"Бу борада тушунмовчилик бор (кулади). Жокович айтганидек, теннисда ҳозир 10 йил олдингидек шуғулланишмайди. Ҳозир жисмоний томонлама яхшироқ шуғулланяпмиз.

Авваллари мени Роберто Карлос ва Кафу билан бирга югуришга мажбур қилишарди. Улар эса 10-15 километр югуришарди. Аммо бу менга керак эмас эди. Мен 15-20 метр масофани жуда тез югуриб ўтишим керак эди. Айтишим мумкинки, ушбу машғулотлар фаолиятимдаги энг ёмон давр бўлган.

Энди ўйинчилар кўпроқ шуғулланиб, камроқ қийналишади. Машғулотлар аввалгидан кўра самаралироқ бўлган. Агар ҳужумчи бўлсангиз, 15 километр югуришингиз шарт эмас; махсус, ўйлаб чиқилган машқларни бажаришингиз керак. Улар жамоадошларингиз учун эмас, сиз учун ишлаб чиқилган. Турли хил тоифадаги ўйинчилар бор", – деди Роналдо.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+1   
29 дек 23:57:29
Дильшод
Феномен !
   
30 дек 01:43:43
MENTAL!ST
Dribling qiroli! Men ko'rgan futboldagi eng zo'r driblingchi futbolchi shu Ronaldo Nazario de Lima - EL FENOMENO!
   
30 дек 00:41:04
Qirol Zidan
Футбол тарихида унга тенг келадигани кам. Эҳтимол, Зидан билан Роналдин'о унга яқинлашгандир... Кўп гол уриш, самарали ҳаракатлар (паслар, ассистлар сони) бошқа, ўйин жозибаси бошқа. Роналдода ҳаммаси бор эди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика