«Рома» Стротман билан 2020 йилгача шартнома узайтирмоқчи

27 мар 2015, 22:08
«Рома» Кевин Стротманга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Римликлар голландиялик ярим ҳимоячига 2020 йилга қадар мўлжалланган шартномани таклиф этишни исташмоқда. "Рома" Стротманни бошқа жамоага қўйиб юбормоқчи эмас. Римликлар шунингдек Франческо Тотти фаолиятини якунлаганидан сўнг Стротманга сардорлиқ боғичини топришмоқчи.
Жамоанинг вице-капитани Де Росси эса мавсум якунланганидан сўнг катта эҳтимол билан жамоани тарк этиши кутилмоқда.

Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›