UZ

Сўнгги янгиликлар

08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  1 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  10 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  17 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  468

"Рома" ўз футболчисига ультиматум қўйди – ёки у кетади ёки шартномаси охиригача майдонга тушмайди Янгиликлар

"Рома" ўз футболчисига ультиматум қўйди – ёки у кетади ёки шартномаси охиригача майдонга тушмайди

Римнинг "Рома" клуби ўз футболчиси Николо Дзаньолога ультиматум қўйди.

Ярим ҳимоячи қишда "Рома"дан кетмоқчилигини маълум қилганди. У "Милан"га ўтишни хоҳлаганди, аммо "Рома" билан трансфер борасида "Борнмут" келишувга эришди. "Милан" Англия клуби билан тенг таклифини бера олмади ва курашдан чиқди.

Рим клуби Дзаньоло борасида фақат "Борнмут"дан расмий таклиф олди.

Corriere dello Sport маълумотига кўра, Николо энди "Рома"да қолишни истамоқда, аммо у ва клуб ўртасидаги муносабат ёмонлашиб бўлди.

"Рома" хўжайинлари Дэн ва Райан Фридкинлар Дзаньолонинг "Борнмут"га ўтиши бўйича музокараларда шахсан иштирок этишди ва футболчи борасида жиддий қарор қабул қилишди.

Дзаньолога ультиматум қўйишди: У ёки "Борнмут"га кўчиб ўтишга рози бўлиши керак ёки ёзгача "Рома"да қолиши ва умуман майдонга тушмаслиги керак. Фридкинлар Дзаньоло клубда қолса шартнома муддати тугагунига қадар фақат трибунада ўтиришини маълум қилишди. Футболчининг шартномаси 2024 йил ёзига қадар амал қилади.

Олдинроқ "Борнмут" хавбек учун 30+5 млн евро ва кейинги сотувдан 10% пулни таклиф қилганди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика