

Бу ўйин Миср термаси учун сўнгги 8 ойдаги биринчи мағлубият бўлди.
Ҳоссам Ҳасан шогирдлари сўнгги марта 27 март куни Хорватия билан ўтган ўртоқлик ўйинида 2:4 ҳисобида мағлуб бўлган.
Шундан кейин бўлган 14 ўйинда Салоҳ сардорлигидаги терма 10 ғалаба ва 4 дуранг қайд этганди.
Эслатиб ўтамиз, Миср термаси ЖЧ-2026га йўлланма олган.



