UZ

Сўнгги янгиликлар

04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  0 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   4 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  8 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  56 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  3 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0

Роҳатижон Янгиликлар

Роҳатижон

Самарқанд, айниқса Ургут томонларга йўли тушганлар "роҳатижон" нима эканини яхши билишади.

Бу салқин ичимлик тоғлардан олиб келинган тоза қор ва эритилган шакардан қилинган ширин сувдан тайёрланади. Қор ва ширин сувнинг табиий уйғунлиги инсон кўнглини жазирамадан халос этиб, тетиклик бахш этади.

Бугун Самарқандда мана шундай завқ бағишлайдиган "роҳатижон" футбол учрашуви ҳам бор. Вадим Абрамов бошчилигидаги "Динамо" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади. Икки жамоа ҳам бу мавсумда мухлисларбоп, ҳужумкор ва чиройли ўйин намойиш этаётганини ҳеч ким инкор қила олмайди. Агарда инкор қилса демак бу йил футбол кўрмаган бўлади.

Абрамов Самарқандда футболни қайта жонлантираётган бўлса, Лушчан юлдузларсиз ҳам жамоавий ўйин орқали юқори мақсадлар сари интилиш мумкинлигини амалда исботламоқда.

"Навбаҳор" охирида отни қамчилади, "Динамо"да ҳаражатли ҳаракат

ФИФА ва ЎФА томонидан жорий этилган таъқиқлар сабабли янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаган "Навбаҳор" трансфер ойнасининг сўнгги кунларида қарздорликларни бартараф этиб, жамоани тўлдиришга муваффақ бўлди. Асосий фигуралар Жамшид Болтабоев, Муҳаммадали Ғиёсов, Жулио Сезар бўлди. 

Тарк этганлар:

Пўлатхўжа Холдорхонов ("Шўртан")

Алишер Одилов ("Нефтчи")

Сергей Карпович ("МЛ Витебск", Беларусь)

Шаҳзод Тоиров (ОКМК)

Жаҳонгир Турсунов ("Нефтчи Қўчқор Ота", Қирғизистон)

Жамоага қўшилганлар:

Жулио Сезар ("Утаи Тани", Таиланд)

Муҳаммадали Ғиёсов ("Нефтчи")

Жамшид Болтабоев ("Нефтчи")

Муслимбек Ҳабибуллаев ("Оқтепа")

Жалолиддин Содиқов ("Олимпик")

Мустафо Абдуманнопов

"Динамо"нинг ёзги трансфер фаолияти эса ҳаражат билан боғлиқ бўлди. Жумладан, "Пахтакор"дан Улуғбек Ҳошимов 400 миллион сўмга харид қилинди, Маҳмуд Маҳамаджонов ижараси учун 80 миллион сўм тўланди. "Сурхон"дан ҳужумчи Жаҳонгир Абдусаломов трансфер асосида жамоага қўшилди. Ярим ҳимоя чизиғини эса Дмитрий Плетнёв кучайиши кутиляпти. Тарк этган футболчилар асосан захира ўйинчилари бўлгани учун катта йўқотиш юз бермади.

Вадим Абрамов Самарқандда Бразилияни қуряптими?

Абрамовдан ёзги трансферлар давомида, асосан, ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш кутилганди. Аммо у марказий ҳимоячи сифатида Марко Станоевичдан фойдаланишни маъқул кўрди. Шунга қарамай, жамоа биринчи даврани кутилганидан яхшироқ натижа билан якунлади.

"Тезкор студия"да таъкидланганидек, Абрамов Самарқандда "бразилияча" ўйнайдиган "Динамо"ни шакллантирмоқда. Жамоанинг ўйин услуби футбол шинавандаларига маъқул келмоқда. Ахир стадионга келган томошабин жамоаси ва футболдан мамнун бўлиб чиқиши керак. Бу — чиройли комбинациялар, тўп назорати ва доимий ҳаракат асосида қурилган ҳужумкор футбол.

Қизиғи шундаки, Карленович марказий ҳимоячи жалб қилмади. Марко Станоевични айрим ўйинларда шу позицияда ўйнашига тўғри келяпти. Бу ҳолатни Абрамов жамоаларда кўп гувоҳи бўлганмиз. Жамоа биринчи даврани кутилганидан юқори натижалар билан якунлади. Мухлислар эса футболдан рози бўлиб стадиондан қайтяпти.

Кимда қандай тақвим?

"Динамо" жамоасининг август ойи учун ўйинлари:

02.08.2025. "Динамо" – "Навбаҳор"

06.08.2025. "Машъал" – "Динамо"

11.08.2025. "Динамо" – "Пахтакор"

16.08.2025. "Динамо" – ОКМК

20.08.2025. "Сўғдиёна" – "Динамо"

25.08.2025. "Динамо" – "Шўртан" (Ўзбекистон Кубоги)


"Навбаҳор" жамоасининг август ойи учун ўйинлари:

02.08.2025. "Динамо" – "Навбаҳор"

06.08.2025. "Навбаҳор" – "Сўғдиёна"

12.08.2025. "Андижон" – "Навбаҳор"

16.08.2025. "Навбаҳор" – "Нефтчи"

20.08.2025. "Шўртан" – "Навбаҳор"

25.08.2025. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" (Ўзбекистон Кубоги)


Бу ўйин нафақат очколар, балки жамоаларнинг танаффусдан қандай қайтганини кўрсатиб берадиган муҳим баҳс бўлади. Ва энг асосийси, Самарқандда "роҳатижон" ичган томошабинлар табиий завқ ила футбол лаззатини ҳам татиб кўришади. Умид қиламанки, икки жамоа бугунги фикрларимга зид футбол кўрсатишмайди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика