UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  12 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  1 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  2 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  50 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14

"Ривалдо, Миржалол Қосимов, Даврон Файзиев..." (6-сон) Янгиликлар

"Ривалдо, Миржалол Қосимов, Даврон Файзиев..." (6-сон)

Теглар :  "8+3"Ориф Толипов
"8+3" рукни давом этади. Бу гал журналист, иқтидорли спорт шарҳловчиси Ориф Толипов билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8та, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Ўйинини экран орқали кузатганларим орасидан бу — Роналдиньо. Бу кейин "кучли" тушунчасига қандай ёндашишга боғлиқ. Менинг ўлчовларимда бу — Роналдиньо.  

- Тарихдаги энг кучли жамоа (ёки терма жамоа) сифатида қайсини кўрсата оласиз? 

- 2008-2012 йиллардаги "Барселона".

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Жамоавий голлар. "Арсенал"да кўп бунақалари. 


- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким?

- Сэр Алекс Фергюсон. 

- Ўзбек футболи қироли сифатида кимни кўрсатасиз?

- Миржалол Қосимов.

 - Нечанчи йиллардаги терма жамоамиз барча даврларнинг энг кучлиси эди?  

- Мен кўрганларим ичида 2011 йилдаги. 

- Ўзбекистон чемпионатларида ўйнаган энг кучли хорижлик ўйинчи ким?

- Ривалдо 

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг. 

- Шей Гивен - Патрис Эвра, Дани Алвеш, Серхио Рамос, Джон Терри - Дэвид Бекҳам, Нголо Канте, Андрес Иньеста - Роналду, Месси, Левандовски.

- Ёқтирган китоб ёки кинонгизнинг номини айтинг .

- "Лолазор", Мурод Муҳаммад Дўст. 

- Сиз учун бахт нимадан иборат? 

- Хотиржамлик. 

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз? 

- Касбий эътибор билан олинса, бу Даврон Файзиев билан танишишим.

"8+3". Артур Геворкяннинг Ривалдо ва Черандан устун томонини биласизми? (5-сон)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика