Ришарлисон дисквалификация қилиниши мумкин
02 май 2022 13:33
Янгиликлар
Ришарлисон дисквалификация қилиниши мумкин
"Эвертон" ҳужумчиси Ришарлисон АПЛ доирасида "Челси"га қарши ўйинда мухлислар томон ёнувчи модда отгани учун дисквалификация қилиниши мумкин.
Учрашувнинг 46-дақиқасида бразилиялик футболчи рақиб постини нишонга олганидан кейин майдонда ётган ёнувчи моддани олиб, трибуна томон отган. Футболчининг ўзи бу ҳолатни майдондаги бегона предметни олиб ташламоқчи бўлганини айтди.
"The Sun" хабарига кўра, дисквалификация 3 ўйинни ташкил қилиши кутилмоқда. Шундай бўлган тақдирда Ришарлисон учун мавсум муддатидан аввал якунланади.
Ришарлисон ушбу мавсум "Эвертон" таркибида 29 ўйинда қатнашиб, 9 гол ва 4 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар