"Реал"нинг яна икки футболчиси жароҳат олди
03 сен 20:05
Янгиликлар
"Реал"нинг яна икки футболчиси жароҳат олди
Жароҳатлар туфайли Карло Анчелоттининг боши шундоқ ҳам оғриётганида, яна бир футболчи сафдан чиқди.
Куни-кеча Дани Себальос жароҳат олгани ва 6-8 ҳафтага сафдан чиққани маълум қилинганди. Бугун эса Менди ва Тчуамени Франция терма жамоаси лагерини тарк этишди.
Ферлан фақатгина тўпиғида оғриқ ҳис қилгани учун Мадридга қайтган бўлса, Орельен чап оёғидан жароҳат олган.
Шу ўринда Эдуардо Камавинга ҳам лазаретдалигини эслатиб ўтиш лозим. Тчуамени эса ўтган мавсумнинг охирги қисмида айнан чап оёғидаги жароҳат туфайли жамоага ёрдам бера олмаган ва "Уэмбли"даги финални ўтказиб юборганди.
Фикрлар