“Реал” Заниоло учун курашга қўшилди

22 июл 2019, 07:10
“Рома” ярим ҳимоячиси Николо Заниоло Мадридга кўчиб ўтиши мумкин.

“Реал” тез орада Гарет Бэйлдан халос бўлади. Шундан сўнг Мадрид клуби ўз сафига “Рома”дан Николо Заниолони сотиб олишни хоҳламоқда. Футболчига айни дамда “Ювентус”, “Милан” ва “Тоттенхэм” қизиқиш билдирган. “Рома” футболчини 50 млн еврога баҳоламоқда.

Ортда қолган мавсум Заниоло А Серияда 27 та ўйин ўтказиб, 4 та гол уриб, 2 та ассистни амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›