UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  0 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  2 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  4 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  10 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  10 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  4 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  7 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  28 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0

“Реал” Туринда “Ювентус”ни янчиб ташлади ва кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди Янгиликлар

“Реал” Туринда “Ювентус”ни янчиб ташлади ва кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди

Мадриднинг “Реал” клуби кеча ЕЧЛ чорак финал дастлабки учрашувида Туринда “Ювентус” меҳмони бўлди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу баҳс бошланишидан аввал кўпчилик футбол мухлислари, журналистлар, футбол экспертлари ва мутасаддилари “Ювентус”нинг имкониятлари кўпроқ дея фикр билдиришганди. 

“Реал”  кеча “кекса синьора”ни шунчаки мағлуб этмади. Дастлабки ўйиннинг ўзидаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди. “Реал Мадрид”нинг айни дамда ички чемпионатда ишлари юришмаяпти. Мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган “Барселона”дан нақд 13 очкога ортда бормоқда. Бу “Реал” ва “Барселона” ўртасида жуда ҳам катта тафовут. Шунинг учун Зидан шогирдлари Ла Лигадан умидларини узиб бўлишди ва бор эътиборини ЕЧЛ мусобақасига қаратишган. “Реал” ҳар мавсум ҳеч бўлмаганда битта совринни қўлга киритишга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам “қаймоқранглилар” бор эътиборини ЕЧЛ мусобақасига қаратган.

Кеча Криштиану Роналду яна бир бор Буффонни ранжитишга мажбур бўлди. Учрашувнинг 3-дақиқасида чап қанотдан Иско тўпни жарима майдончаси ичига узатиб берди. Тўпга биринчи бўлиб етиб келган Криштиану Роналду “Ювентус” дарвозасини ишғол қилди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг иккала жамоа бирин-кетин хавфли ҳужумларни уюштиришди. Шу куни “Ювентус”га омад кулиб боқмади. “Кекса синьора”нинг ҳужумларини гоҳ ҳимоячилар бартараф этишган бўлса, гоҳида “Реал” дарвозабони Кейлор Навас жамоасининг жонига оро кирди. 

Баҳснинг 36-дақиқасида “Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кроос рақиб жарима майдончаси ташқарисидан Буффон қўриқлаётган дарвоза томон кучли зарба берди. Буфоннинг бахтига Крооснинг тўпга йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди ва дарвоза тўсинига бориб тегди. Учрашувнинг 45-дақиқасида Пауло Дибала рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Ўйинни бошқариб борган Жунейт Чақир бу вазиятни симуляция дея баҳолади ва Дибалани сариқ карточка билан жазолади. Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида “Реал” қарши ҳужумга ўтди. Ўнг қанотдан Даниэль Карвахаль тўпни жарима майдончасига узатиб берди Критиану Роналду чалқанчи услубда тўпга супер зарба берди ва Буффон қўриқлаётган дарвозани яна бир бор ишғол қилди. Ушбу голдан сўнг, “Ювентус” футболчилари руҳий тушкунликка тушиб қолишди. Роналдунинг иккинчи голидан кейин “Ювентус”га эмас Буффонга учун раҳмим келди. 

66-дақиқага келиб Пауло Дибала Даниэль Карвахалга нисбатан қўпол ўйнади ва бош ҳакам томонидан иккинчи маротаба огоҳлантирилиб майдондан четлатилди. Мадридда бўлиб ўтадиган жавоб учрашувини Дибала жамоасига ёрдам бера олмайди. Учрашувнинг 71-дақиқасида Криштиану Роналду рақиб жарима майдончаси ичида Марселога узатди, бразилиялик футболчи осонлик билан Буффон қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтадиган жавоб учрашувда "Ювентус" йирик ҳисобда ғалаба қозониши керак. Акс ҳолда ЕЧЛ мусобақасидаги юришини шу ерда тўхтатади.

Муаллиф :
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика