UZ

Сўнгги янгиликлар

09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  0 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  0 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  7 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  133 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

"Реал" тарихидаги энг ёмон 5 трансфер Янгиликлар

"Реал" тарихидаги энг ёмон 5 трансфер

Теглар :  Реал
"Реал" - футбол тарихидаги энг буюк жамоаларидан бири.

Бу жамоа ҳар доим ўзига юқори мақсадларни қўяди ва шу йўлда қаттиқ интилади ва бунга эришади.

"Реал"да ҳар даврда дунёнинг энг кучли футболчилари ҳаракат қилишган. Аммо, футболчи трансфер қилиш борасида "Реал"да ҳам муаммолар бўлиб турган.

5. АНТОНИО КАССАНО

Италиялик ҳужумчи Антонио Кассано узоқ вақт мобайнида "Реал"нинг захирасида ўтирди.

У "Рома"дагилар билан ёмон муносабатда бўлгани учун, у ердан шармандаларча кетди. 2006 йилда у 5 млн евро эвазига "Бланкос" таркибига кўчиб ўтди.

"Реал" ҳар доим ўз даврининг энг кучли футболчиларини сотиб оларди. Бироқ жамоа бу сафар фаолиятида бир мавсум давомида 20та ҳам гол кирита олмаган футболчи билан шартнома имзолагани ғалати ҳодиса бўлганди.

Воқеалар ривожи салбий тус ола бошлади. Кассанонинг жамоадаги ўйинлари умуман ўхшамади. У асосий таркибга кира олмади, Фабио Капелло ҳам унга ёрдам бермади ва жамоадан "суриб чиқара" бошлади.

2006дан 2008 йилга қадар у "Реал" таркибида бўлди ва жамоа таркибида 19 учрашувда қатнашиб, 4 гол киритди. У Мадрид суперклуби учун умуман керак бўлмаган футболчилар тоифасига кириб қолди, ғалабалар ва чемпионликда унинг ёрдами тегмади.

Шу орқали у "Сампдория" сафига ўтиб кетди.

4. ФЕРНАНДО САНС

Санз 1996 йилга қадар "Реал"нинг ёшлар таркибида ўйнади.

Бироқ испаниялик футболчи "Бернабеу"да ҳеч қачон ўзини жамоа учун керакли футболчи деб ҳисобламаган. Бундан ташқари, унинг отаси Лоренцо Санс ўша вақтларда "Реал" президенти бўлган бўлса ҳам, Фернандо жамоада ўз ўрнини топа олмади. Унинг ўгай акаси Мичель Сальгадо эса "Реал"да ўз йўлини топиб кета олганди.

Санс 3 мавсум давомида "Реал" таркибида 35 учрашувда майдонга тушди ва натижага таъсир қиладиган ҳеч қандай ишни бажара олмади. Ўша вақтларда "Реал"ни бошқарган Юпп Хайнкесс Фернандонинг ўйинларига кўп ҳам эътибор бермади.

Кейинчалик у "Малага"га кўчиб ўтди. Бу клуб таркибида у 7 мавсум ҳаракат қилди ва 205 учрашувда қатнашди.

3. ЖЮЛЬЕН ФОБЕР

Яна бир ғалати трансфер. Фоберда ғолиблик руҳи йўқ эди, бироқ "Лос Бланкос" таркибида ўйнашга лойиқ бўлганди.

"Вест Хэм" билан шартнома имзоланганидан кейин у 2009 йилда "Реал"га 6 ойга ижарага берилди. Бироқ у ҳар доим ҳам асосий жамоа билан бирга бўлмади. "Реал" таркибида фақатгина икки учрашувда майдонга тушди.

Франциялик футболчи "Вильяреал"га қарши учрашув вақтида захира ўриндиғида қилган ишлари учун қаттиқ танқид қилинди. Хўш, "Реал" уни ижарага олиб, тўғри иш қилганми?

2. ЖОНАТАН ВУДГЕЙТ

Жонатан Вудгейт - ўз вақтида "Реал"нинг энг ёмон трансферларидан бири бўлди.

Ўзининг бақувват бўлмаган гавдаси ва кетма-кет жароҳатлардан кейин у "Бернабеу"нинг нафратига учради. У 2004 йилда "Ньюкасл"дан 13,4 млн фунт эвазига "Ньюкасл"дан трансфер қилинганди.

Ушбу трансфер борасидаги қарор жуда ёмон бўлиб чиқди. Вудгейт "Реал"даги ўз дебютида "Атлетик" билан баҳсда захирадан майдонга тушган заҳотиёқ ўз дарвозасига гол киритиб қўйди. Шу боисдан у жамоанинг асосий таркибига киритилмай қўйди. Шунингдек, жароҳатлар ҳам унинг ўз маҳоратини кўрсатишига халақит қилди.

У "Реал"да 3 мавсумда 14 учрашувда қатнашди ва "Мидлсбро" таркибига кўчиб ўтди.

1. РОЙСТОН ДРЕНТЕ

2007 йилнинг ёзида Ройстоннинг орзулари ушалди ва у "Реал" таркибига кўчиб ўтди.

"Лос Бланкос" унинг хизматларидан фойдаланиш учун "Фенербахче"га 14 млн евро тўлади. У ўз дебютида шижоаткорликни намойиш этиб, голландияликларга шундай футболчи борлигини тушунтиргандек бўлди.

Шундай бўлса-да, ёш Марсело ўйинларда қатнашишда давом этди. Жамоа бош мураббийи эса Дрентени захирага ўтказиб қўяверди ва бразилиялик футболчини ундан афзалроқ билди.

"Депортиво"га қарши учрашув вақтида у мухлислар томонидан ҳуштакбозлик билан қарши олинди ва Дренте навбатдаги уч учрашувда ўйнашдан бош тортди.

У кейинчалик "Эвертон" ва "Эркулес" жамоалари таркибида ҳаракат қилди. Ройстон Дренте Мадрид мухлислари эътиборини қозонмади ва жамоанинг тарихдаги энг ёмон трансфери сифатида жой олди.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: -29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика