

29 ёшли футболчининг хизматларига "Барселона" қизиқиш билдирмоқда.
Каталония клубининг асосий трансфер мақсади бўлиб "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо қолмоқда, аммо агар мерсисайдлар бразилияликни январда сотишга рози бўлишса, бу жуда катта пул эвазига амалга ошади. Ушбу вазиятда Озил варианти ҳақиқатга яқинроқ бўлиб кўринмоқда.
Немис футболчисининг шартномаси 2018 йилнинг ёзигача амал қилади, томонлар эса келишувни узайтириш ҳақида бир тўхтамга кела олишмаяпти. "Барселона" раҳбарияти футболчининг нархини билиш учун "Арсенал" билан боғланди. Озил 20 млн. еврога баҳоланмоқда.



