"Реал" собиқ ўйинчисига қизиқмоқда
03 май 2025 14:23
Янгиликлар
"Реал" собиқ ўйинчисига қизиқмоқда
"Реал" "Милан"нинг 27 ёшли чап қанот ҳимоячиси Тео Эрнандесга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Франциялик футболчи "қаймоқранглилар"нинг барча талабларига жавоб беради. У тажрибага эга ва Испания чемпионатига осон мослашади. Бундан ташқари, унинг "Милан" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида тугайди, шунинг учун футболчини мақбул нархда сотиб олиш мумкин бўлади.
Тео Эрнандес Мадриднинг "Атлетико" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2017 йилдан 2019 йилгача "Реал"да ўйнаган.
Ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 40 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Фикрлар