"Тоттенхэм" топ-клуб дарвозабонини олиб келмоқчи

Sherzod Nurmatov
12 мар 2026
"Атлетико"га қарши ўйинда "Тоттенхэм" 5 та гол ўтказиб юборди, уларнинг учтаси ёш дарвозабон Антонин Кински ҳиссасига тўғри келади.

"Шпорлар" дарвозабон позициясида муаммо борлигини англаб турибди ва уни кучли трансфер орқали ҳал қилиш ниятида.

"Media Foot"нинг хабар беришича, Шимолий Лондон клуби ПСЖ дарвозабони Люка Шевальени жамоага олиб келиш вариантини кўриб чиқмоқда. У Луис Энрике қўл остида асосий дарвозабон мақомига эга эмас ва "Тоттенхэм"га кўчиб ўтишга рози бўлиши мумкин.

Бироқ бунинг учун икки шарт бажарилиши керак: жамоа АПЛдан тушиб кетмаслиги ва Шевальега асосий посбон мақоми тақдим этилиши.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Media Foot