"Реал" Сампаолига қизиқиб қолди

Aslanov Jasurbek
23 янв 2017, 11:12
"Реал" раҳбарияти "Севилья" бош мураббийи Хорхе Сампаолига қизиқиб қолди.

Маълумотларга кўра, аргентиналик мутхассис "Қироллик клуби"нинг ҳозирги устози Зинедин Зидан ўрнига кўриб чиқилмоқда. Бу айни дамда Зиданга ишонч билдирилмаяпти дегани эмас. Аммо агар мавсум охирида "Реал" Испания чемпиони бўла олмаса, "қаймоқранглилар" Сампаолини бош мураббий этиб тайинлайди.

ЛаЛига турнир жадвали билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bernabeu Digital