UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  2 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  18 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  4 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  9 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  11 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  31

“Реал” Рамос билан келиша олмаяпти Янгиликлар

“Реал” Рамос билан келиша олмаяпти

“Реал” сардори ва ҳимоячиси Серхио Рамос шартномасини узайтириш борасида клуб раҳбарияти билан ҳозирча аниқ тўхтамга келгани йўқ.


Футболчи жамоада қолиш ниятида, аммо клубдагилар футболчи билан унинг маоши борасида келиша олишмаяпти. “Реал” раҳбарияти клуб ходимлари ва футболчиларга пандемия муносабати билан ойлик иш ҳақини камайтириш борасида яна бир бор мурожаат қилмоқчи.

1 январдан бошлаб Рамос шартнома борасида бошқа жамоалар билан музокаралар ўтказиш ҳуқуқига эга. Ҳимоячи жамоани тарк этадиган бўлса, қироллик клуби унинг ўрнига Давид Алаба (“Бавария”) ёки Эрик Гарсия (“Манчестер Сити”)ни олиб келиши мумкин. Шунингдек, эҳтимолий трансферлар руйхатидан “Вильярреал” ҳимоячиси Пау Торрес ҳам жой олган.

Рамос 2005 йилдан буён “Реал” шарафини ҳимоя қилиб келади. Бунгача у “Севилья”да тўп тепган ва ушбу жамоа тарбияланувчиси ҳисобланади. 34 ёшли футболчи “қаймоқранглилар” билан 22 та соврин ютишга эришган. Улар орасида тўрт марта ЕЧЛ ва беш карра Испания чемпионлиги мавжуд. Футболчининг жамоа билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика