"Реал" Пепе ўрнига "Бавария" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Aslanov Jasurbek
17 май 2017, 13:14
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Бавария" ҳимоячиси Жером Боатенгга қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, Германия терма жамоаси футболчиси "Қироллик клуби"дан кетишга тараддуд кўраётган Пепе ўрнига келиши тахмин қилинмоқда. Испан гранди Боатенг учун 40 млн. евро таклиф қилишга тайёр.

Олдинроқ Боатенг "Бавария"даги ҳолатидан кўнгли тўлмаётгани ва клуб бош мураббийи Карло Анчелотти билан борада суҳбатлашмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Kicker