⚡️ "Реал" Мбаппени сотиб олмайди
09 янв 2024 19:50
Янгиликлар
⚡️ "Реал" Мбаппени сотиб олмайди
Вазият ўзгариши учун футболчининг ўзи биринчи бўлиб, Мадридга кўчиб ўтишни исташини ошкор қилиши зарур. Клубга яқин манбаларнинг хабарига кўра, томонлар ўртасида на музокаралар, на турли шартлар бўлган.
"Реал"нинг Килиан Мбаппе трансфери бўйича позицияси ўзгарган. Мадриддагилар Жуд Беллингемнинг ўйинидан жуда мамнун. Шунингдек, клубдагилар Винисиус Жуниор ва Родриго Силванинг ривожланаётганидан мамнун ҳамда Эндрикка ишонишади. "Реал" Мбаппе учун трансфер пойгасида иштирок этмайди. "Қаймоқранглилар" 25 ёшли француз кенг омма олдида "Реал"га ўтиш истаги борлигини маълум қилсагина, музокараларга киришиши мумкин. Акс ҳолда Флорентино Перес "Манчестер Сити"дан Эрлинг Холандни олиб келиш бўйича захира режасини тузиб қўйган ва бор кучини норвегиялик трансферига қаратади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар