UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Мареска — "Челси" бош мураббийи бўлишга асосий номзод  1 19:40Суперлига. "Локомотив" – "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  4 19:23МЮ мураббийлар Франк ва Почеттино билан музокаралар ўтказди  0 18:57Ўзимизнинг карикатура. "Бунёдкор" "ботқоққа ботмоқда"  9 18:30Про лига шарҳи. "Дўстлик" ниҳоят ғалаба қозонди, марказий ўйинда дуранг  0 18:00Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган Парагвай терма жамоаси анча тажрибали ва кучли"  1 17:25Про лига. 10-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  1 16:54"Арсенал" дарвозабони Чемпионшип финалига "Гарри Поттер"даги персонажлардан бири сифатида келди  0 16:29Оскар Бразилияга қайтиши мумкин  3 16:01"Ювентус" "Женоа" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 15:37"Болонья" ҳимоячиси "Ювентус" таклифига розилик берди  0 15:15Испания терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  14 14:55"Нефтчи" мухлислари қаршисида ОКМКни ютган қарама-қаршиликдан ГАЛЕРЕЯ  1 14:34Хави АПЛнинг топ-клуби билан музокаралар олиб бормоқда  11 14:08Ўзбекистон футзал терма жамоасининг рақиблари ФИФА рейтингида нечанчи ўринларда бормоқда?  14

"Реал" Мбаппе учун 200 млн евро тўлаши мумкин. Пул тайёр (Хосеп Педрерол) Янгиликлар

"Реал" Мбаппе учун 200 млн евро тўлаши мумкин. Пул тайёр (Хосеп Педрерол)

Мадриднинг "Реал" клуби ПСЖдан Килиан Мбаппе трансфери бўйича йирик таклиф билан чиқишга тайёр.

Журналист Хосеп Педрерол  El Chiringuito TV эфирида "Реал" ҳужумчи учун 200 млн евро беришга тайёрлигини айтди.

"Реал" президенти Флорентино Перес ва Мбаппе 2024 йилнинг ёзида бепул трансфер бўйича келишувга эришганди. Бироқ Килианнинг Париж клубига йўллаган мактуби ва француз клубининг сигналлари ҳужумчининг трансфери бўйича музокаралар ёзда ҳам қизғин тус олишига сабаб бўлди.

"Мен фақат "Реал"нинг режасини очиб бера оламан. Улар Килиан Мбаппе ПСЖга шартномани узайтирмаслигини яна айтгунча кутишади. Улар ПСЖ билан музокара олиб боришмайди. Мбаппенинг онаси шартнома узайтирилмаслигини тасдиқлагач, "Реал" "нажоткор" ролини ўз зиммасига олади.

Айни пайтда 200 миллион евро тайёр", – деди Педрерол.

AS газетаси, 200 млн евро бошланғич нарх эканлигини ёзмоқда. Қайд этилишича, Мбаппе фақат "Реал"га ўтмоқчи ва бу мадридликларга музокараларда ёрдам беради. Трансфер ойнаси ёпилиши билан парижликларнинг молиявий талаблари камайиши мумкин.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика