UZ

Сўнгги янгиликлар

21:14Ришарлисон нима сабабдан Саудияга кетмаганини айтди  0 20:51Пепе фаолиятини якунлади  2 20:33Про лига. "Бухоро" ва "Арал" бир хил ҳисобда ғалабага эришди  0 20:16Ўзимизнинг карикатура. Йил ўйинида "навбаҳор" зафар қучди  14 20:00Анчелотти "Олтин тўп" учун кураш ҳақида гапирди  4 19:19Ансельмино "Челси"га ўтгандан кейин: "Болалигимдан буни орзу қилардим"  1 18:50Сиаваш Ҳақназарий: "Биринчи давра қандай ўтгани ҳақида гапиришни истамайман. Янги бош мураббий жамоавий руҳимизни ўзгартирди"  1 18:23ПРО-Лига. "Шўртан" – "Бухоро": Асосий таркиблар маълум  0 18:16ПРО-Лига. "Арал" – "Дўстлик": Асосий таркиблар маълум  1 18:11Жаҳон чемпионати саралаш босқичи. Ўзбекистон - КХДР учрашувини Аҳмад ал Каф бошқариб боради  15 17:54Буни кўрдингизми? Де Брюйне услубини ўзгартиради   4 17:30Энцо Фернандес янги мавсумда "Челси"нинг сардорларидан бири бўлади  0 17:12Левандовски янги мавсум тақвими ҳақида: "Ҳар икки кунда майдонга тушиб, максимум имкониятларингизни кўрсатишнинг иложи йўқ"  0 16:49Кефрен Тюрам: ""Ювентус"га трансфер — бу тақдир"  0 16:21Расман: Аарон Ансельмино — "Челси" футболчиси!   0

"Реал Мадрид" — Испания кубоги соҳиби Янгиликлар

"Реал Мадрид" — Испания кубоги соҳиби

Испания кубоги финалидаги "Барселона" ҳамда "Реал Мадрид" баҳсидан он-лайн матнли трансляцияни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

— Тата Мартинонинг "Барселона"даги келажаги сўроқ остида қоляпти. Бу мағлубиятдан кейин жамоага бошқа мураббий олиб келиш ҳақидаги гап сўзлар, потенциал номзодлар номи янграй бошлайди. Реал эса бугун байрам қилади. Бунга муносиб. Улар бугун ғолиб! Улар куок соҳиби! Адиос!

— "Барселона" кетма-кет учинчи ўйинда мағлуб бўлмоқда. Бу сафарги мағлубиятнинг аввалгилардан фарқи — бунисида совринни рақибга топшириб қўйди. Ушбу масумда совринсиз қолиб кетиш учун яна бир қадам ташлади. Мадридликлар ҳисобида эса энг камида битта соврин бор. 

90+3. ТАМОМ! РЕАЛ — ИСПАНИЯ КУБОГИ СОҲИБИ!


90+2. Пинто бьурчак тўпида жамоасига ёрдам бериш учун рақиб жарима майдонига етиб келди. Кўп ҳам ёрдами тегмади.

90. Уч дақиқа қўшиб берлди ўйинга. унинг бир дақиқаси ўтиб ҳам бўлди.

88. НЕЙМАААААР!!! Реални голдан ҳеч нарса қутқариб қола олмасди. Устун. Дарвоза устуни қутқарувчилик вазифасини бажарди. Муваффақиятли бажарди.


87. Иско майдонни тарк этди. Унинг ўрнига ўйинни Коземиро давом эттиради.

85. Бу Гарет. У майдондаги футболчилар орасида энг тезкори. У югурганчалик ҳеч ким югурмайди бу ерда. Қандай тезлииик! Айнан ғаройиб, ақл бовар қилмас тезлиги эвазига ҳозир Грет Мадрид жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

84. ГОООООООЛ. БЭЭЭЭЙЙЙЛЛЛЛ!


82. Бир неча ўнлаб қисқа паслардан кейин ниҳоят Адриано зарба беришга қарор қилди. 18-19метрлардан берилган зарба Касильясга қийинчилик туғдирмади.

79. МОДРИИИИЧ! Узоқ масофадан кучли зарбааа! Дарвоза устунига тегди тўп. Жуда жуда хавфли эди зарба... 


76. Серхио Рамос йиқилган Алвешни туришига ёрдам бериш учун қўл чўзди. Дани унинг қўлини уриб юборди. Рамоснинг ҳам жахли чиқди. Ҳакам вазиятни бир ёқли қилди. Ҳартугул.

75. Ўйин асосий вақтининг тугашига яна 15 дақиқа вақт бор.

70. Бейл! Бир югуришда ҳимоячиларни кўрдим демай ортда қолириб кетди Тоттенхэм собиқ футболчиси. Зарба кучли чиқмади. Пинтонинг қўлига бориб қолди унинг устига.

68. Бурчак тўпидан кейин Бартра ҳаммадан юқори сакраб, узоқ бурчакга кучли юўлмаган зарба билан тўпни йўллаб қўйди. 1:1. Ҳақиқий классико энди бошланса ажаб эмас!

67. ГООООООООООООЛ!
БАРТРАА! 1:1

64. Бартра кутилмаганда зарба бериб қолди. Касильяс ҳам кутмаганди ҳимоячининг узоқдан зарб беришини. Тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

61. Ҳаа, камералар трибунада эснаб ўтирган мухлисларни топиб оляпти. Кубок финалида! Классикода! Шунақа...

59. Фабрегас ўрнига Педро. Ҳмм, қизиқ, қизиқ...

57. Неймар тинимсиз равишда рақбиларни алдашга киришяпти. Жуда кам ҳолларда улардан ўтиб кетяпти. Деярли зарбали вазиятларга чиқмаяпти.

54. Биринчи бўлим сценарийси. Бошқа сценарист топишга эринишган чоғи.

52. "Маскерано Хавьер, Пепега қарши қўпол ўйнаганингиз учун айбдор деб топилдингиз ва битта сариқ карточка билан жазоландингиз. Ҳурмат билан, Ҳакам".

49. Лео "мен шу ердаман" Месси жарима зарбасини амалга оширди. Трибуна хурсаанд! Мессининг тўпи уларга келганидан...

47. Бэйлллл! Яқин бурчакни нишонга олди. Нишон урилмади. Кейинги сафар. Балки.

46. Адриано майдонда. Алба ўрнига.

45. Иккинчи бўлим бошланди.


Мен сизга айтсам, Туманли Албионда Чемпионлик масласи деярли ҳал бўляпти. Социал тармоқлардп асосан ўша вазиятни муҳокамаси кетяпти. Шу билан бир қаторда бугунги классиико сўнгги вақтлардаги энг зерикарлиларидан бир эканини ҳеч ким инкор этмаяпти. Иккинчи бўлим бошқача бўлишидан умидвормиз. Кеттик.

45. Ҳакам ҳасис экан. Бир дақиқа ҳам қўшмади. Тамом. Биринчи бўлим тугади. 


44. Маскерано Бенземага нисбатан хавфли ўйнади. Жарима тўпидан кейин уюштирилган ҳужумни Бензема якунлаши мумкин эди. Лекин зарбаси зарбага ўхшамади. Тўп оёғига тушмади. 

40. Мессиии! О, Лео ўйинда экан, жаноблар! Зарбаси аниқ чиқмади. Лекин у аниқ майдонда. Реал ҳимоячилари хатосини жазолашга шай эканини эслатиб қўйди. 

36. Реал жуда катта тезликда ҳимоядан ҳужумга ўтиб кетяпти. Ди Мария, Бэйл, Бензема ва Исколарга қарши ҳар дом ҳам улгуришмаяпти.

34.  ИСКООООО! Унинг зарбасидан кейин ҳимоячи қутқарди. Пинто ташланган йўналишга қарама-қарша томонга зарба берганди. Дарвозабон қайтара олмаган бўларди. Макерано таблодаги бир бирлигича қолишини таъминлади.

31. "Кўк-анорранглилар" тўпни кўроқ ўзида ушлаб турибди. Бир-бирига қисқа масофада тўпни узатиш билан банд. Ҳозирча бу бирор ўта хафли вазиятга олиб келгани йўқ. Реал тўпни рақбилар кўпроқ ушлаб туришига қарши эмас.

28. Коентро ерда ётибди. Маскерано ҳакам билан тортишяпти. Порутгалиялик билан тўп учун аслида Хавьер эмас Лео Месси курашганди. Асаблар таранг ҳаммада. 

24. Барселона тўпни ўз назоратига олди. Аниқ бўлмаган, аниқ бўлса кучли бўлмаган бир неча зарбалар йўлланди. Айрим ҳужумларда Касильяс қутқарди. Ҳар ҳолда каталонияликлар фаоллашди.

21. Албааа! Бош билан зарбаа! Касильяс тўпни эгаллаб олди.

18. Барселона ўйинни қанотлардан ташкил қилишга уриняпти. Нимага? Рангбаранглик учунми?

15. Жанжааал! Арзимас жойдан ҳам тўполон учун сабаб топиб олишади булар ўзаро баҳсда. Ҳммм. Неймарга ҳам Пепега ҳам сариқ карточка. Зора шундан сўнг тинчланиб олишса, деган мақсадда. Тушундик, жаноб ҳакам. 

12. Барселона қанотдан ҳужум уюштириб ҳаволатиб тўпни майдон марказига йўллаяпти. Савол: Ҳурматли билимдонлар, нима учун таркибида яримта ҳам бўйдор футболчиси бўлмаган Барса бундай йўл тутяпти?

10. Бензема тўпни эгаллаб, яхши вазиятга чиқиб борган ди Марияни пайқаб унга тўпни етказиб берди. Анхел эса дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди. Пинто қутқариб қололмади. Валдесни бугун кўп эслаймизми, дейман.

09. ГОООООООООООЛ!
АНХЕЛ! ДИ! МАААРИИИИЯ!

06. Гаретдан яна бир зарбаа! Буниси янада хавфлироқ!.. Ер сайёрасининг энг қимматбаҳо футболчиси ҳали энг қимматбаҳо зарбаларини йўлламади. Лекин ҳаммадан фаолроқ.

05. Бэйййл! Олдинга ўтиб, ўйиндаги дастлабки зарбасини йўллади! Аниғини қачон йўлларкан? Кузатаверайликчи.

04. Классикода футболчилар қолиб, асосий планга ҳакамлар чиқиб кетмаса деган умидимиз йўқ эмас.

03. Оҳо, ўйин қизғин бошланди. учинчи дақиқадаёқ Искога сариқ карточка! Неймар ерда ётибди. Бу ишни чиройли амалга оширади у.

01. Кеттик! Навбатдаги классико томон! Гўзал футбол илинжидамиз!


— Агар одатий мавсумдардан бири бўлганида, "Барселона" учун "Реал" ни енгиш, Испания Кубогини қўлга киритишдан кўра анча муҳимроқ саналган бўларди. Бироқ бу одатий мавсум эмас. Бу сафар ушбу кубок "Барселона" қўлга киритиши мумкин бўлган ягона соврин бўлиши мумкин. Ҳайрли оқшом! Роналдусиз ўтажак "Классико"га хуш келибсиз!

"Барселона" - "Реал Мадрид"


"Барселона": Пинто; Алвеш, Альба, Бартра, Маскерано; Иньеста, Бускетс, Фабрегас, Хави; Месси, Неймар

"Реал Мадрид": Касильяc; Карвахаль, Пепе, Рамос, Коэнтрау; Ди Мария, Бэйл, Иско, Лука Модрич, Алонсо; Бензема.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика