UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  74 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  1 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  14 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

Real Madrid Foundation Clinic дастурининг биринчи босқичи ниҳоясига етди Янгиликлар

Real Madrid Foundation Clinic дастурининг биринчи босқичи ниҳоясига етди

Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висентеларнинг Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича юртимизга ташрифи доирасидаги биринчи босқичнинг иккинчи хафтаси ҳам ўз ниҳоясига етди.

2004-2005 йилда туғилган болалар иштирокидаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилган машғулотларда “Қироллик клуби” мутахассислари “Реал Мадрид” академияси методикаси асосида машғулотлар олиб боришгани хақида аввал хабар бериб ўтган эдик.

Биринчи босқичнинг сўнгги хафтасида ҳам амалий дарсларга алоҳида урғу берилиб, асосий эътибор тўпни майдонда олиб юриш, тўп билан муомала қилиш, майдонда тўғри позиция танлай олиш, югуриш техникаси, стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиш, “теннисбол” машғулоти каби йўналишларга қаратилди.


Мусобақанинг сўнгги кунида “Реал Мадрид” мураббийлари шогирдлари ҳамда Азамат Абдураимов бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоаси ўртасида назорат учрашуви ҳам ўтказилди. Эслатиб ўтамиз 1 июндан 16 июнга қадар давом этган машғулот ва мастер классларда республикамизнинг барча худудларидан ташриф буюрган 150 дан зиёд ёш спортчилар иштирок этишди. Барча қатнашчиларга сертификатлар тақдим этилди.

Real Madrid Foundation Clinic дастурининг кейинги босқичи Ўзбекистоннинг бошқа шаҳар ва вилоятларида ҳам ташкил қилиниши режалаштирилган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика