UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  5 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3

“Реал Мадрид” академияси мутахассиси 20 декабрь куни юртимизга ташриф буюради Янгиликлар

“Реал Мадрид” академияси мутахассиси 20 декабрь куни юртимизга ташриф буюради

Кейинги ҳафтада Ўзбекистонга тажрибали мураббий келади.

Мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, футбол мактабларида Европанинг футболи ривожланган мамлакатлари ўқув-методикаси асосида иш олиб бориш, болалар билан машғулотларни янги услубда, Европа андозаларига мос равишда ўтказиш ва шу йўл орқали юқори савияли футболчиларни тайёрлаш мақсадида юртимизга хорижлик мутахассислар жалб қилинаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Маълум қилинганидек, шу йилнинг 17 декабрь куни сербиялик 56 ёшли мутахассис Завиша Милославлевич пойтахтимизга ташриф буюради. Унинг мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш бўйича дастури  Ўзбекистон Футбол Федерацияси раҳбариятига маъқул келса, Завиша Миловславлевич Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида иш олиб боради.

Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида болалар футболи бўйича ишлаш учун испаниялик мутахассис Кико Зунига (Хосе Мигель Мартиарена) пойтахтимизга таклиф этилди. У 20 декабрь куни юртимизга ташриф буюради. Испаниялик мутахассис ҳам болалар футболини ривожлантириш бўйича ўз дастурини Ўзбекистон Футбол Федерацияси раҳбариятига тақдим этади. Бу дастур ўрганиб чиқилгач, мутахассисга шартнома таклиф этилади.

Кико Зунига ҳақида маълумот: 1962 йил Испанияда таваллуд топган. Футболчи сифатида "Реал Сосьедад" клуби сафида тўп суриб, “Copa del Rey” совринини қўлга киритган. Мураббийлик фаолияти давомида "Атлетико" Мадрид жамоасининг U-13 ва U-14 жамоаларини бошқарган ва катта натижаларга эришган. Шунингдек, Кико Зунига “Реал” Мадрид жамоасининг Хитойда жойлашган академиясида ҳам фаолият юритган.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика