"Реал" Эдегорни сотиб юбормоқчи, "Арсенал" эса ижарага олмоқчи
18 июл 2021 12:42
Янгиликлар
"Реал" Эдегорни сотиб юбормоқчи, "Арсенал" эса ижарага олмоқчи
Ярим ҳимоячи Мартин Эдегор ёзда "Реал"ни тарк этиши мумкин.
"Daily Mirror" хабарига кўра, "қироллик клуби"нинг янги бош мураббийи Карло Анчелотти норвегияликни ўз режаларига киритмаяпти. Шу боисдан клуб ушбу трансферлар ойнаси вақтида уни сотиб юбориши мумкин.
Аммо "Арсенал" футболчини сотиб олишга эмас, яна бир йилга ижарага олишга тайёр турибди. Клуб унинг трансфери учун маблағ ажратилмаётганлигини маълум қилган.
Ўтган мавсумда футболчи АПЛнинг 14 ўйинида 1 гол ва 2 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар