"Реал" Дэвиснинг трансфери бўйича янги музокаралар бошламоқчи
07 июл 2024 13:28
Янгиликлар
"Реал" Дэвиснинг трансфери бўйича янги музокаралар бошламоқчи
"Реал" шу ёзда ҳимоячи Альфонсо Дэвиснинг эҳтимолий ўтиши борасида "Бавария" билан музокараларни бошлашни режалаштирмоқда.
Мадрид клуби Ферлан Менди билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, аммо ҳалигача Америка кубоги-2024 учун Канада терма жамоаси ихтиёрида бўлиб турган 23 ёшли Дэвис билан шартнома имзолашга қизиқмоқда.
Канадалик футболчининг "Бавария" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади. Transfermarkt ўйинчининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Дэвис 2023/24 йилги мавсум клуб сафида 42та ўйинда ҳаракат қилиб, 3та гол ва 6та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар