“Реал” “Барселона” рекордини янгилади
13 янв 2017 03:50
Янгиликлар
“Реал” “Барселона” рекордини янгилади
Испания кубогида “Севилья” билан дурангга (3:3) эришган “Қироллик клуби” барча турнирлардаги мағлубиятсиз сериясини 40 та учрашувга етказди.
Бу билан мадридлик футболчилар испан жамоалари учун янги рекордни ўрнатишди. Аввалги рекорд 39 та ўйинни мағлубиятсиз ўтказган “Барселона”га тегишли эди.
“Севилья”га қарши баҳсда мадридликлар 83-дақиқага қадар 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришаётган эди. Дастлаб Серхио Рамос пеналтидан ҳисобни қисқартирган бўлса, қўшиб берилган дақиқаларда Карим Бензема мувозанатни тиклади.
“Реал” футболчилари охирги марта 2016 йилнинг 6 апрелида Чемпионлар лигаси плей офида “Волфсбург”га (0:2) имкониятни бой беришганди. Шундан буён жамоа 30та учрашувда ғолиб чиқиб, 10та баҳсда дуранг қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар