UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  144 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  3 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

"Реал" - "Атлетико" учрашуви рақамларда Янгиликлар

"Реал" - "Атлетико" учрашуви рақамларда

Хабарингиз бор, кеча бўлиб ўтган Европа чемпионлар лигаси финалида “Реал” “Атлетико” устидан ғалаба қозониб, навбатдаги марта бош совринни қўлга киритди.
Қуйида финалга оид баъзи қизиқарли рақамларни келтириб ўтамиз.

-   Орадан 12 йил ўтиб “Реал” яна чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритди. Бу жамоанинг ўнинчи Кубоги бўлди.



-   Карло Анчелотти фаолияти мобайнида учинчи марта Кубокни ютди ва бу борада “Ливерпуль” афсонаси Боб Пэйслига етиб олди.

-   “Реал” ўйин давомида 63 фоиз тўп билан муомалада бўлди.

-   “Реал” тўп узатишларининг 84 фоизи тўғри бўлди, “Атлетико”да эса 66 фоиз.



-   Ўйинни кўриш мақсадида Испаниядан 70 минг мухлис Лиссабонга келди. Аслида “Эстадиу да Луш” стадиони 65 минг 376 кишига мўлжалланган бўлиб, ҳар иккала жамоа фанатларига 34 минг чипта ажратилганди.

-   Ўйиннинг 9-дақиқасида алмаштирилган Диеко Коста майдондалигида 6 бор тўпга тегишга улгурди.
 
-   Диего Годин Европа чемпионлар лигаси финалида гол урган биринчи уругвайлик бўлди.



-   Серхио Рамос ўзининг еттинчи ўйинида олтинчи голини урди.
 
-   Бу ўйинда тўпга энг кўп теккан футболчи Серхио Рамос бўлди. У 136 марта тўпга тегди. Қолаверса, Рамос энг кўп тўп узатишни амалга оширди - 102 марта.


 
-   Гарет Бэйл чемпионлар лигаси финалида гол урган биринчи уэльслик футболчи сифатида тарихга кирди.

-   Роналду ўйин давомида 9 марта рақиб дарвозаси томон зарба берди, шундан учтаси аниқ борди.


 
-   “Реал” таркибининг умумий нархи 521,9 миллион еврога баҳоланган

-   “Атлетико” таркибининг нархи эса 79,05 миллион евро. Бу ўтган йил биргина Гарет Бэйлга тўланган суммадан 20,95 миллионга кам деганидир.



-   “Реал” сафида энг қимматбаҳо футболчилар Роналду (94 миллион евро) билан Гарет Бэйл (100 миллион евро). “Атлетико”даги энг қимматбаҳо ўйинчилар эса Арда Туран билан Раул Гарсия. Уларнинг ҳар иккиси 13 миллион евродан туради.


Хориж сайтлари асосида Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика