UZ

Сўнгги янгиликлар

21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  3 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  22 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  1 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3

Р.Бердиев: “Гуруҳимиз - ғарбий минтақадаги энг кучли гуруҳ” Янгиликлар

Р.Бердиев: “Гуруҳимиз - ғарбий минтақадаги энг кучли гуруҳ”

“Ал Аҳли” – “Насаф” жамоалари учрашувидан олдинги ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва жамоа сардори Артур Геворкян иштирок этишди.

-Эртанги ўйин биз учун осон кечмайди, -дея сўз бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич. – Чунки рақибимиз кучли ва тажрибали жамоа. Таркиби ҳам маҳоратли футболчилардан иборат. “Ал Аҳли” билан ўтган йили ҳам куч синашганмиз ва жамоанинг имкониятлари бизга яхши маълум. Қолаверса, жиддаликлар тажрибали мураббийга ҳам эга. Ўтган йили “Ал Аҳли”ни камида ярим финалга боришини кутгандим. Афсуски, улар 1/8 финалдаёқ мусобақа билан хайрлашишди. Ўтган йили Жиддада мағлуб бўлдик, Қаршида дуранг қайд этдик. Қаршидаги баҳсда яхши ўйин кўрсатсакда, ғалабага эриша олмагандик.

-Гуруҳ ҳақида фикрингиз? Қайси жамоаларни кейинги босқичга чиқиш имконияти юқори, деб баҳолайсиз?

-Фикримча, бизнинг гуруҳ ОЧЛдаги энг кучли гуруҳлардан бири. Ҳар бир клуб ўз мамлакатининг етакчи жамоаси ҳисобланади. Албатта биз ҳам ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз. Бунинг учун ақлли ва тартибли ҳаракат қилишимиз лозим. Ушанда яхши натижага эришиш мумкин. Кейинги босқичга чиқишда ҳамма жамоанинг имконияти тенг. Буни ўтказиладиган ўйинлар кўрсатиб беради.

Артур Геворкян: -Эртанги ўйинга муносиб ҳозирлик кўрдик. Рақибимиз ўта жиддий. Дастлабки ўйиндаги ғалаба ҳар икки томон учун ҳам муҳим. Шу боис сафардан фақат ижобий натижа билан қайтиш илинжида тўп тепамиз.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика