UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  0 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  0 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  2 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  6 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  4 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  19 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  1 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  8 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0

Равшан Хайдаров: Таиланддаги мусобақадан ОЧга тайёргарлик кўриш учун фойдаланамиз Янгиликлар

Равшан Хайдаров: Таиланддаги мусобақадан ОЧга тайёргарлик кўриш учун фойдаланамиз

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Таиландда бўлиб ўтаётган "M-150 Cup" мусобақаси ҳақида фикр билдирди.

"Бизга бу мусобақада қатнашиш таклифи берилганда бажонидил рози бўлдик. Чунки Таиланддаги турнир орқали январь ойида Хитойда бўладиган Осиё чемпионатига тайёрланиб олишни мақсад қилган эдик.

Айни вақтда кунига икки маҳал машғулот олиб борилмоқда ва футболчиларнинг тайёргарлик даражасини Мьянма ва Вьетнамга қарши ўйинлар орқали кўриб олмоқчимиз. Айнан шу сабабга кўра мусобақа ташкилотчиларидан илтимос қилиб, захира алмаштиришлари сонини учтадан олтитага кўпайтирдик. Биз имкон қадар кўпроқ футболчиларни синовдан ўтказишни мақсад қилганмиз.

Футболчиларнинг спорт формасини Осиё чемпионатига қадар юқори даражага олиб чиқиш керак. Айни вақтда улар оптимал формада бўлмаслиги табиий. Бизнинг бу мусобақадан мақсадимиз ҳам уларнинг спорт формасини кўтариш ва ўйин амалиётини таъминлаб бериш.

Бизда мавсум яқинда якунига етди. Айнан шу сабабга кўра "Бунёдкор" билан Ўзбекистон Кубоги финалида ўйнаган Достонбек Ҳамдамов ва Рустам Ашурматовлар алоҳида дастур бўйича тайёрланяпти. Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов ҳамда Акром Комилов учун ҳам махсус дастур ишлаб чиқилган.

Шунингдек Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида бўлган Одил Ҳамробеков ҳам ҳозирча майдонга тушишга тўлиқ тайёр эмас. Бу футболчилар Хитойда бўладиган қитъа биринчилигига оптимал формада бориши лозим.

Таиландда бўладиган йиғинда терма жамоа таркиби ва ўйинини шакллантириш давом этмоқда. Бу мусобақа Осиё чемпионатига тайёргарликда қўл келишига ишонаман", - дейди Равшан Ҳайдаров.



Рейтинг: -115   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика