UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  1 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  2 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  34 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  63 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  88 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6

Равшан Хайдаров: Таиланддаги мусобақадан ОЧга тайёргарлик кўриш учун фойдаланамиз Янгиликлар

Равшан Хайдаров: Таиланддаги мусобақадан ОЧга тайёргарлик кўриш учун фойдаланамиз

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Таиландда бўлиб ўтаётган "M-150 Cup" мусобақаси ҳақида фикр билдирди.

"Бизга бу мусобақада қатнашиш таклифи берилганда бажонидил рози бўлдик. Чунки Таиланддаги турнир орқали январь ойида Хитойда бўладиган Осиё чемпионатига тайёрланиб олишни мақсад қилган эдик.

Айни вақтда кунига икки маҳал машғулот олиб борилмоқда ва футболчиларнинг тайёргарлик даражасини Мьянма ва Вьетнамга қарши ўйинлар орқали кўриб олмоқчимиз. Айнан шу сабабга кўра мусобақа ташкилотчиларидан илтимос қилиб, захира алмаштиришлари сонини учтадан олтитага кўпайтирдик. Биз имкон қадар кўпроқ футболчиларни синовдан ўтказишни мақсад қилганмиз.

Футболчиларнинг спорт формасини Осиё чемпионатига қадар юқори даражага олиб чиқиш керак. Айни вақтда улар оптимал формада бўлмаслиги табиий. Бизнинг бу мусобақадан мақсадимиз ҳам уларнинг спорт формасини кўтариш ва ўйин амалиётини таъминлаб бериш.

Бизда мавсум яқинда якунига етди. Айнан шу сабабга кўра "Бунёдкор" билан Ўзбекистон Кубоги финалида ўйнаган Достонбек Ҳамдамов ва Рустам Ашурматовлар алоҳида дастур бўйича тайёрланяпти. Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов ҳамда Акром Комилов учун ҳам махсус дастур ишлаб чиқилган.

Шунингдек Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинида бўлган Одил Ҳамробеков ҳам ҳозирча майдонга тушишга тўлиқ тайёр эмас. Бу футболчилар Хитойда бўладиган қитъа биринчилигига оптимал формада бориши лозим.

Таиландда бўладиган йиғинда терма жамоа таркиби ва ўйинини шакллантириш давом этмоқда. Бу мусобақа Осиё чемпионатига тайёргарликда қўл келишига ишонаман", - дейди Равшан Ҳайдаров.



Рейтинг: -115   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика