UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25"Рома" Санчонинг молиявий талабларини қондира олмайди  0 12:45Гвардиола Эдерсон билан боғлиқ вазият ҳақида: "Агар футболчи кетишни истаса, у кетиши керак"  0 12:18ОЧЛ-2. "Андижон"нинг гуруҳдаги рақиблари ҳамда мураббий ва футболчиларнинг қуръага муносабати  5 11:55"Арсенал" бразилиялик футболчига қизиқиб қолди  0 11:28Родригонинг "Реал"дан "Манчестер Сити"га эҳтимолий ўтиш тафсилотлари маълум бўлди  2 10:48Превью. 8 йиллик танаффусдан сўнг "Бунёдкор" "Бухоро"ни ўз уйида мағлуб эта оладими?  5 10:20Превью. Ўтган тур мағлуб бўлган "Андижон" ва "Машъал" ўзаро баҳс олиб боради  2 09:53Флик йирик ғалабадан сўнг футболчиларини танқдид қилди  7 09:25Превью. Сўнгги турда ғалаба қозонган "Қўқон-1912" ва "Сурхон" баҳсида устунлик ким томонда?  0 08:58Гвардиола таркибдан норози эканлигини маълум қилди  10 08:40Ўртоқлик ўйинлари. "Интер" ва "Ювентус" ғалаба қозонди, "Рома" эса Саудия клуби билан дуранг ўйнади  1 08:27Sofascore. "Нол"га ўйнаган Алиқулов ва Ҳусанов, гол урган Ғаниев кечаги учрашувларда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56Суперлига. Бугун яна 3 та учрашув бор  2 07:25МЛС. "Интер Майами" "Лос-Анжелес Гэлакси"ни мағлуб этди, Месси захирадан тушиб, гол ва ассист қайд этди  6 06:55Суперлига. "Навбаҳор" дербида ютқазди, "Насаф" ва "Динамо" эса ўз майдонларида ғалаба қозонишди  3

Равшан Ҳайдаров: "Жаҳон чемпионати жамоа учун катта мактаб вазифасини бажаради" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Жаҳон чемпионати жамоа учун катта мактаб вазифасини бажаради"

U-20 жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасидаги Ўзбекистон — Исроил учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрини билдирди.

"Афсуски, аламли мағлубиятга учрадик. Ўйинни ёмон ўтқазмадик. Рақиб билан тенгма-тенг ўйин намойиш этдик. Вақти-вақти билан устунликка ҳам эришдик. Ҳатто гол урдик. Дарвоза тўсинини нишонга олдик. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан. Бундай ўйинда тизгинни ушлаб туриш қийин. Умарали Раҳмоналиевнинг майдонда йўқлиги билиниб қолди. Биринчи бўлимда ортиқча куч сарф қилиб юбордик. Шу боис, ўйинни захира футболчилари билан кучайтиришга ҳаракат қилдик. Афсуски, ўйин сўнгида рақиб жамоа босимни кучайтирди. Хатолар юзага келди ва стандартдан гол ўтказиб юбордик. Бу жуда аламли мағлубият. 

Ўйин давомида ҳужумчилар тетик ҳаракат қилишди, аммо бошқалар жисмоний тарафдан қаршилик кўрсатишга қийналди. Шу боис, позицион услубни афзал кўрдик. Фақатгина қўшимча бўлимлар тўғрисида ўйлаб қолганимиз йўқ. Қарши ҳужумлар ташкиллаштиришни мақсад қилгандик. 

Бу каби мусобақалар тақвимини белгилаш бизнинг қўлимизда эмас. Турнирга тайёрланиш учун қанча узоқ муддат бўлса, шунча яхши. Бу ёшдаги йигитларнинг руҳияти ўзгарувчан. Мағлубиятни ҳам, ғалабани ҳам тўғри қабул қилиш керак. Биз бу жабҳада ҳам ҳаракат қилдик. Эҳтимол, йигитлар ўзига бўлган талабни камайтиргандир. Бу ўзаро суҳбат ёки машғулотларда кўзга ташланмаса ҳам, мана шундай катта ўйинларда билиниб қолади. Ўйлайманки, жаҳон чемпионати жамоа учун катта мактаб вазифасини бажаради. Жамоанинг келажаги бор. Ушбу натижалар уларнинг карьерасининг мустаҳкам бўлишига хизмат қилиши керак. Йигитлар ҳали ёш, уларни ҳали бошқа мусобақалар кутиб турибди. 

Неъматжонов жароҳат олди, шу боис алмаштирилди. У майдонда ўз имкониятини кўрсатишга ҳаракат қилди. Холдорхонов ҳам шундай оғир учрашувда имкони борича ҳаракат қилди. Футболчиларга баъзи вазиятларда бироз тажриба етишмади. Ҳар бир ўйинчида ривожланиш жараёни турлича бўлади. Бундай турнирлар эса улар учун имконият саналади", деди ёшлар терма жамоамиз устози.

Рейтинг: -55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика