Равшан Эрматов Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг тайёргарлиги билан яқиндан танишди
28 июн 2020 14:49
Янгиликлар
Равшан Эрматов Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг тайёргарлиги билан яқиндан танишди
Олим Шокиров бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда машғулотларни давом эттирмоқда.
Баҳрайн мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси айни кунларда "Чиғатой" базасида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Куни кеча бўлиб ўтган машғулотларни ЎФА биринчи витце-президенти Равшан Эрматов ҳам кузатиб борди. ЎФА биринчи витце-президенти ўсмирлар терма жамоасига яратиб берилган шароитлар ва витаминизация масалалари ҳамда уларнинг жисмоний ҳолати, кайфияти билан яқиндан танишди.

Равшан Эрматов ўсмирларимиз билан ўзаро суҳбат давомида қитъа биринчилигида муносиб тарзда иштирок этиб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишда бор куч ва имкониятларини ишга солиш, мураббийларни кўрсатмаларига тўлиқ риоя қилиш, доимо мақсад сари интилиш муҳимлигини таъкидлади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар