

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мазкур мусобақага тайёргарлик доирасида бир қатор халқаро мусобақа ва ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда.
Азамат Абдураимов жамоаси шу кунларда Беларусь пойтахти Минскда ташкил этилган “Ривожланиш кубоги-2020”да иштирок этди.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эртага Минск йиғинини якунлайди. Йиғин доирасидаги охирги ўртоқлик ўйини бугун БАТЭ клубининг 2003-2004 йилларда туғилган футболчиларига қарши бўлиб ўтади. Сўнгра эртага терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келади.




