UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  24 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Равшан Бозоров: "Учрашув охирида гол уриб, ғалабани "илиб" кетдик" Янгиликлар

Равшан Бозоров: "Учрашув охирида гол уриб, ғалабани "илиб" кетдик"

Ўзбекистон Биринчилигининг 4-турида "Зомин" меҳмони бўлган "Норин" кичик ҳисобда (0:1) ғалаба қозонди.

Учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Равшан Бозоровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Умумий маънода айтганда, ўйин тенг ўтди. Ҳар иккала жамоада ҳам гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлди. Якунда биз гол уриб, ғалабани "илиб" кетдик. Ёмғир ҳам ўйиннинг боришига ўз таъсири ўтказди. Юз фоизлик имкониятларни инобатга оладиган бўлсак, бу борада биз мезбонларга нисбатан устунлик қилдик. Хусусан, биринчи бўлимда футболчимиз икки марта рақиб дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқди. Иккинчи бўлимда эса, дарвозабон яна бир бор ўз маҳоратини намойиш қилиб, мезбонларни голдан қутқариб қолди. "Зомин" менда илиқ таассурот қолдирди. Жамоа яхши шаклланган. Агар улар гол уришганида бизга қийин бўлиши мумкин эди.


Фурқатбек Нишонов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика