UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  2 01:55Европа лигасида инглизча финал!  3 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  24 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  7 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5

Рауф Инилеев: "Уйдаги дастлабки ғалабадан барчамиз хурсандмиз" Янгиликлар

Рауф Инилеев: "Уйдаги дастлабки ғалабадан барчамиз хурсандмиз"

Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган "Обод" - "Динамо" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Рауф Инилеев ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Бугун биз уйдаги дастлабки ғалабани қўлга киритдик. Бундан барчамиз хурсандмиз. Биз "Динамо"ни мавсумни жуда яхши бошлаганини ва охирги турларда ўзини кўрсата олмаётганини билардик.

"Динамо" биз билан ўйинга қадар жуда яхши ҳимояланиб келаётганди. Улар одатда 9-10 киши бўлиб ҳимояланади. Эътибор берган бўлсангиз, биз учрашув бошидан тезда ҳужумга ўтмасдан, ўз пайтимиз келишини кутдик. Хатто биринчи бўлимда тўп кирита олмаган бўлсак ҳам шошилмадик.

Биз тўп билан кўпроқ муомалада бўлиб, бунинг натижасида "Динамо" ҳимоясида бўшлиқ юзага келтиришга уриндик ва бунга эришдик.

Футбол шундай ўйинки, ҳар бир рақибга жиддий тайёргарлик кўриш лозим. Бугун мени хурсанд қилган жиҳат шуки, биз бу жамоага қарши ўйланган режамизни майдонда тўлиқ амалга оширдик. Натижада эса ғалабага эришдик. Албатта учта гол урганимиздан кейин йигитлар хотиржамликка берилишди ва бунинг натижасида гол ўтказиб юбордик.

Бугун жамоамиз ҳимоячиси Анвар Ғофуров қизчалик бўлганди. Биз унга қўшалоқ байрам, яъни ғалабани тақдим этдик. Кеча Ғофуров туғилган кунини нишонлади, рафиқаси унга қиз фарзандни, жамоамиз эса ғалабани тақдим этди. Бу албатта ёқимли.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика