Расмий хабар: Шоҳбоз Умаров БАТЭ билан шартнома тузди
17 июл 2020 15:46
Янгиликлар
Расмий хабар: Шоҳбоз Умаров БАТЭ билан шартнома тузди
Музокаралар деярли якунланиб қолгани ҳақда кеча сайтимизда хабар берган эдик.
21 ёшли футболчи БАТЭ сафига иккинчи трансфер ойнаси вақтида (15-28 сентябрь) кўчиб ўтиши мумкин. Шундай бўлса Умаров клуб сафида Европа лигасининг янги мавсумида иштирок этади. Агар БАТЭ бу опцияни фаоллаштирмаса ҳамюртимиз янги клуби сафига 1 январь куни қўшилади. Бу ҳақда БАТЭ клуби расмий сайти хабар берди.
Шоҳбоз Умаров 1999 йил 9 март куни Бўка шаҳрида туғилган. "Пахтакор" клуби мактаби тарбияланувчиси. Биринчи мураббийи - Руслан Алимович Гамадеев. Бу мавсум Умаров "Энергетик-БГУ" сафида ҳозирга қадар 17та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол урди.
Маълумот учун, БАТЭ клуби 1996 йил ташкил топган ва 15 карра мамлакат чемпиони, 4 марта мамлакат кубоги соҳиби ва 7 марта Беларусь Суперкубоги соҳиби бўлган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар