Шаҳбоз Умаров Европа лигасида ўйнайди
17 июл 2020 01:46
Янгиликлар
Шаҳбоз Умаров Европа лигасида ўйнайди
"Энергетик БГУ" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳбоз Умаров айни дам чемпионат гранди БАТЭ клуби билан музокаралар ўтказмоқда.
БАТЭ жамоаси Шаҳбоз Умаровнинг хизматларига жиддий қизиқиб қолган ва уни тез орада клуб сафига қўшиб олишни режалаштирган.
Қайд этиш керакки, Умаров яқинда БАТЭга қарши баҳсда чамаси 40 метрлар масофадан жарима зарбаси орқали БАТЭ дарвозасига супергол киритганди. Айнан мазкур голдан кейин клуб томонидан қизиқиш яна ошган ва музокаралар бошланган.
Сайтимизга маълум бўлишича, Умаров БАТЭ куз ойига яқин йўл олади ва клуб ўзбекистонлик футболчини Европа лигасининг янги мавсумига қайдномага киритишни режалаштирган. Томонлар музокара жараёнида оғзаки келишувга эришишган.
Эслатиб ўтамиз, Беларусда Умаров билан биргаликда Яхшибоев ҳам "Энергетик БГУ" шарафини ҳимоя қилиб келаётган ва яқинда чемпионат пешқадам "Шахтёр" клубига кўчиб ўтганди. Эндиликда Умаров ҳам клуб проспискасини алмаштириши кутилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Фикрлар